Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.1991 й. ПФ-306-сон "Эркин нарх белгилаш муносабати билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.12.1991 й.

N ПФ-306



ЭРКИН НАРХ БЕЛГИЛАШ МУНОСАБАТИ

БИЛАН АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Нарх-наво ҳамон ошиб бораётганини ва шу муносабат билан аҳоли манфаатларини ҳамда турмуш даражасини ҳимоя қилиш зарурлигини эътиборга олиб:


1. 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, давлат муассасалари ва уй-жой-коммунал тармоқ ходимларининг иш ҳақи 1991 йилдагига нисбатан 2 баравар ва асос қилиб олинган (1990) йилга нисбатан 4,5 баравар оширилсин.


2. Олий ўқув юртлари студентларининг, техникумлар ҳамда республика ҳукуматининг қарорларига биноан кийим-кечак ва овқат билан таъминланмаётган ҳунар-техника билим юртлари талабаларининг стипендиялари 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб ўрта ҳисобда 2,2 баравар оширилиб, имтиёзли овқатланишга қўшимча ҳақ аввалги миқдорда сақлаб қолинсин.


3. 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақасининг энг кам миқдори (компенсацияни ҳисобга олиб) ойига 350 сўм белгилансин.


4. 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг кам миқдори ойига 350 сўм ҳажмида белгилансин.


5. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва хўжаликлар ушбу Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи ва меҳнат нафақасини ҳисобга олиб, эркин ва шартномавий нархлардан кенг фойдаланилаётганлигини назарда тутиб, 1992 йилда ишловчиларнинг иш ҳақи янада оширилишини таъминловчи тадбирларни рўёбга чиқаришни, истеъмол фонди бўйича илгари белгиланган ҳар қандай чеклашларни бекор қилишни, ишлаб чиқаришни ўстиришнинг мавжуд захираларини жалб этишни кўзда тутсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчилари, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш ҳақида"ги 1990 йил 13 ноябрь Фармони 1992 йил 1 январидан бошлаб республика мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактабдан ташқари муассасалар тарбиячиларига, ўқитувчиларига, ҳунар-техника таълими системаси муаллимлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ҳам жорий этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрласин ва кўриб чиқиш учун тақдим этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида амалдаги қонунчиликни мазкур Фармонга мувофиқлаштириш ҳақида таклифлар тайёрласин.


9. "Республиканинг давлат таъминотидаги аҳолиси турмуш даражасига мадад бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 16 ноябрь 291-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 91-модда































Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск