Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш Дастури (ЎзР ВМ 05.03.2011 й. 62-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

1-ИЛОВА



2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида

сил касаллигига қарши курашиш

ДАСТУРИ

          

         

Т/р

Тадбирнинг номи


Бажариш

муддати


Масъул

бажарувчилар


Харажат-

лар


Молиялаш-

тириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа


1. СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ МУАССАСАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

А. Сил касаллигига қарши муассасалар фаолияти самарадорлигини оширишга

йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1

ҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш: дори-дармонларга бардошли сил касаллиги ва сил касаллигини ОИВ инфекцияси билан бирга қўшиш тўғрисидаги тушунчаларни жорий этиш; сил касаллигининг фаол шаклларига чалинган, даволанишдан бош тортган беморларни мажбурий даволаш.


2011 йил

декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар




Қонун лойиҳаси. Сил касаллигига қарши курашиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


2

Сил касаллигини инфекцион назорат қилиш талабларига мувофиқ сил касаллигига қарши муассасалар объектларини қуришнинг санитария норма ва қоидаларини такомиллаштириш.


2011 йил

март


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар




Санитария норма ва қоидалари. Сил касаллигига қарши курашиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

3

Ҳайвонлар сил касаллигининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ветеринария ва санитария қоидалари тўғрисидаги идоралараро норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2011 йил

июнь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги




Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қўшма қарори. Сил касаллигига қарши курашиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


4

Пенитенциар тизимда сил касаллигининг олдини олиш ва у билан касалланишни камайтириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.


2011 йил июль

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги




Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори.


5

Сил касаллигига қарши курашиш бўйича сил касаллигига қарши хизматнинг даволаш-диагностика, профилактика фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш.


2011 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги




Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи. Сил касаллигининг (ОИВ/ОИТС) резистентли ва биргаликдаги шаклларига чалинган беморларни ўз вақтида аниқлаш. Барча ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини бирхиллаштириш.


Б. Сил касаллигининг олдини олиш, уни аниқлаш, диагностика қилиш

ва даволаш ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари

1

Сил касаллигига чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларини мунтазам равишда флюорографик кўриклардан ўтказиш.


Доимо


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Бюджет маблағлари


Сил касаллигининг бошланғич шаклларини барвақт аниқлаш.


2

Самарқанд, Фарғона, Термиз, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида сил касаллиги микобактерияларининг биологик материаллардаги сил касаллигига қарши препаратларга сезгирлигини тадқиқ қилишни амалга оширувчи 5 та минтақалараро лабораториялар ташкил этиш.


2011 йил

мобайнида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


1,0 млн. АҚШ доллари

KfW банки гранти

Сил касаллигининг барқарор шаклларини аниқлаш даражасини ошириш.


3

Лабораторияларни реактивлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш, лаборатория тадқиқотлари сифатининг ташқи назорати тизимини кучайтириш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


6,4 млн. АҚШ доллари

ОИТС, сил касаллиги ва безгак (сил касаллиги компоненти) бўйича Глобал жамғарма гранти


Сил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш даражасини ошириш.


4

"е-ТВ manager" халқаро тизими асосида сил касаллигига чалинган беморлар бўйича электрон мониторинг тизимини жорий этиш.


2011 йил

4-чорак


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15,2 минг АҚШ доллари

Глобал жамғарма гранти (сил касаллиги компоненти)


Сил касаллигига чалинган беморлар ва дорилар менежменти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва уларнинг ишончлилигини тахлил қилиш.


5

Тасдиқланган стандартларга қатъий мувофиқ равишда сил касаллигига чалинган беморларни даволаш учун сил касаллигига қарши сифатли препаратлар билан тўлиқ миқдорда таъминлаш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ОИТС, сил касаллиги ва безгак (сил касаллиги компоненти) бўйича Глобал жамғармани реализация қилиш бюроси


21,3 млн. АҚШ доллари


Глобал жамғарма гранти (сил касаллиги компоненти)


Даволаш самарадорлигини 85 фоизгача ошириш ва умуман эпидемиологик вазиятни яхшилаш.


6

Кам қувватли, самарасиз фойдаланилаётган сил касаллигига қарши муассасаларни тугатиш йўли билан стационар бемор ўринлари сонини мақбуллаштириш.


2011-2014 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари




Сил касаллигига қарши стационарларнинг бемор ўринлари фондидан самарали фойдаланиш.


2. РЕСПУБЛИКАНИНГ СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ МУАССАСАЛАРИНИ

ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ КАДРЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, ФТИЗИАТРИЯ

СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ АМАЛИЁТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ

1

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедраси негизида (ҳар йили умумий даволаш шохобчасининг 30 нафар врачини) фтизиатрия бўйича бошланғич ихтисослаштиришдан ўтказиш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Чора-тадбирлар комплекси. Республика аҳолисининг фтизиатр врачлар билан таъминланганлигини яхшилаш, сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштириш.


2

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедраси негизида ҳар йили 176 нафар фтизиатр врачлар малакасини ошириш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Чора-тадбирлар комплекси. Сил касаллигининг олдини олиш, уни диагностика қилиш ва даволаш масалалари бўйича фтизиатр врачларнинг билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш.


3

Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда вилоятлар сил касаллиги диспансерлари негизида ҳар йили 30 нафар фтизиатр врачлар малакасини ошириш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Чора-тадбирлар комплекси. Сил касаллигининг олдини олиш, уни диагностика қилиш ва даволаш масалалари бўйича фтизиатр-врачларнинг билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш.


4

Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш маркази негизида тиббиёт муассасаларининг ўрта тиббиёт ходимлари ва лаборантлари малакасини ошириш (ҳар йили 40 киши).


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Бюджет маблағлари

Юқори малакали лаборантлар ва тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш.


5

Яқин ва узоқ хориждаги етакчи тиббиёт марказларида сил касаллигига қарши муассасаларнинг илмий-педагогик кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (ҳар йили 10 киши).


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Йилига 20,0 минг АҚШ доллари

Бажарувчилар маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайриялари


Сил касаллигини диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий технологияларини жорий этиш.


6

Сил касаллигининг барқарор шаклларини профилактика қилиш, ўз вақтида диагностика қилиш ва даволашга, сил касаллиги ва ОИВ инфекциясини биргаликда даволашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш. Резистент сил касаллигини даволашнинг жарроҳлик технологияларини такомиллаштириш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси


Илмий тадқиқот ишлари танлови бўйича грант маблағлари


Бюджет маблағлари

Республикада сил касаллигини даволаш ва эпидемиологик вазиятни яхшилаш самарадорлигини ошириш.


7

Вилоятлар сил касаллигига қарши диспансерларининг мутахассисларини дори-дармонлар менежментига ҳамда сил касаллиги ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни, шу жумладан, болаларни даволашга ўқитиш.


2011-2013

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Бюджет маблағлари

Мутахассислар малакасини ошириш.


8

Ҳар йили 2 нафар мутахассисни Германиядаги супранационал лабораторияда лаборатория диагностикаси бўйича ўқитиш.


Жадвалга

мувофиқ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4,0 минг АҚШ доллари

Глобал жамғарма (сил касаллиги компоненти)


Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.


9

Илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини жорий этиш ва аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам бериш мақсадида халқаро ташкилотлар ҳамда етакчи илмий марказлар билан алоқаларни мустаҳкамлашда шериклик қилиш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

84,0 минг АҚШ доллари

Глобал жамғарма (сил касаллиги компоненти)

Халқаро ҳамкорликни яхшилаш, аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш масалаларидаги янги ютуқларни жорий этиш.


3. СИЛ КАСАЛЛИГИ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ,

ПРОФИЛАКТИКА ВА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ОМАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА МАВЗУЛИ ЭШИТТИРИШЛАРНИ

ВА МАТЕРИАЛЛАР ЧОП ЭТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1

"Маҳалла" жамғармаси ва дин вакиллари билан биргаликда аҳоли кенг қатламлари ўртасида сил касаллигининг олдини олиш, диагностика қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш. Маҳалла қўмиталари ва ички ишлар органлари вакилларини сил касаллигининг олдини олиш ҳамда пенитенциар ва фуқаролар секторлари ўртасидаги ворислик бўйича ишларга жалб этиш. Телевидениеда роликлар намойиш этиш, газеталар саҳифаларида "Сил касаллигини даволаш мумкин" доимий рукнини ташкил этиш. Сил касаллигининг олдини олиш ва уни ўз вақтида даволашнинг муҳимлигини тушунтириш бўйича аҳоли кенг қатламлари учун мўлжалланган материаллар ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, "Маҳалла" жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, аҳоли ўртасида сил касаллигининг олдини олиш ва тарқалишини камайтириш.


2

Янги туғилган чақалоқларни эмлашни тўлиқ қамраб олишни ва 15 ёшдаги ўсмирларни БЦЖ вакцинаси билан бир марталик ревакцинация қилишни таъминлаш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Болалар ва ўсмирларда сил касаллигининг генералазицияланган ва оғир шакллари ривожланишининг олдини олиш.


3

Сил касаллигига чалинган беморлар билан бирга бўлган болаларни сил касаллиги микобактерияларини ажратувчи сил касаллигига қарши препаратлар билан кимёвий профилактика қилиш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

Болалар ўртасида сил касаллиги ривожланишининг олдини олиш.

4.

ОИВга чалинган шахсларни сил касаллигига қарши препаратлар билан кимёвий профилактика қилиш.


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Бюджет маблағлари


ОИВга чалинган шахслар ўртасида сил касаллиги ривожланишининг олдини олиш.


            

Жами қўшимча харажатлар: KfW банки ҳамда ОИТС, сил касаллиги, безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарманинг 28,82 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грантлари.
















Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск