язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маҳаллий солиқ ва йиғимлар/ Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган 21.01.2002 й. Молия вазирлигининг 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 27 мартда 1118-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг

2002 йил 21 январдаги

19 ва 2002-20-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(Янги таҳрирда)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Белгиланган тартибда тақдим этилган ер учун солиқ, ер участкасидан фойдаланиш фактидан қатъи назар, тўланади.


3. Ер участкасидан фойдаланганлик учун солиқ солиш мақсадларида машина-трактор парклари (шу жумладан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида барпо этиладиган муқобил машина-трактор парклари), пилла уруғи тайёрлаш, пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналарига тенглаштирилади.

4. Мазкур Йўриқнома солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган тўловчиларнинг айрим тоифаларига, агарда уларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ер солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келмаган тақдирда татбиқ этилмайди.


II. ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР


5. Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи тўловчилардир.


6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкаларини ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар (савдо корхоналари бундан мустасно) ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар. Мазкур бандга мувофиқ ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорларига кўра ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ижара ҳақи тўлайдилар.

Ижара ҳақи тарафларнинг келишувига биноан белгиланади, лекин бу ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги, ерлардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда эса - бир ставкаси миқдорида бўлиши лозим.

Ер ижарачиларининг ҳисоби, ижарага олинган ер учун ижара ҳақи ҳисоб-китобларини тақдим этиш, ижара ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ер солиғи учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.


III. ЕР СОЛИҒИ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


7. Юридик шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

б) қишлоқ ёки ўрмон хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга берилган ер участкалари;

в) корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ёки қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун берилган ер участкалари;

г) корхоналар, бинолар ёки иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтиши билан бирга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари.


8. Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:

а) турар жойлар этагида ва жамоат ерларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

б) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

в) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган ер участкалари;

г) хизмат юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган чек ерлар;

д) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой, дала ҳовли билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

е) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

ж) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.



IV. ЕР СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ


9. Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади.

Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.


10. Шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади.


11. Берилган ерлардан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиғи уч баравар миқдорида ундирилади.


12. Юридик ва жисмоний шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун 2,0 ва жисмоний шахслар учун 1,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча фойдаланиладиган ерлар учун юқорида кўрсатилган коэффициентни қўллаган ҳолда ер солиғи тўланмаган тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазо чоралари қўлланади.

Давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган ер участкалари майдони ер бериш тўғрисида давлат ҳокимият органларининг қарори, ерга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи учун давлат далолатномаси, ерни ижарага олиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларга кўра белгиланади. Ер участкасига нисбатан мулк, эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳ

...