Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

1-сон (кичик бизнес) шакли бўйича "микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи"ни тузиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 28.03.2002 й. 1119-сон билан рўйхатга олинган Макроиқтисодстат вазирлигининг 27.02.2002 й. 7-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Адлия вазирлиги 28.03.2002 й.

1119-сон билан рўйхатга олинган

Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлигининг

2002 йил 27 февралдаги

7-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



1-сон (кичик бизнес) шакли бўйича

"Микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи"ни

тузиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги "Кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун ҳисоботни қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 65-сон қарорига (ЎзР ҚТ, 2000 йил, 2-сон, 10-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик корхоналар ва микрофирмалар бўйича статистика ҳисоботи кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 1-сон (кичик бизнес) чораклик, йиллик шакли бўйича ҳисоботларни 1 ва 2-сон иловаларга кўра* идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобланувчи барча юридик шахслар тузадилар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно.


2. Ҳисобот корхона жойлашган жойдаги статистика органига ҳар чоракда тақдим этилади: чораклик ҳисобот (ўсиб борувчи якун билан ярим йил ва 9 ой учун) - 23-кунда, йиллик ҳисобот - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-кунида.

Барча сатрлар аниқ ва ўчиришларсиз тўлдирилиши керак. Статистик молиявий ҳисобот шаклларида барча назарда тутилган кўрсаткичлар келтирилади. Агар корхонада тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмай, у ёки бу модда (сатр, устун) тўлдирилмаса, ушбу модда (сатр, устун) устидан чизиб қўйилади.

Статистика ҳисоботи шаклларининг I, II, III бўлимларини ҳисобот берувчи барча корхона ва ташкилотлар тўлдиради. Қолган бўлимлар ҳар бир тармоқ учун ўзига хос ҳисобланади.

Ҳисоботни корхона раҳбари ва бош бухгалтери (агар бўлса) имзолайди ҳамда муҳр билан тасдиқланади.


3. Корхона томонидан давлат ҳисоботини статистика органларига тақдим этмаслик, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.


4. Манзил қисмида корхона фаолиятининг асосий тури Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида рўйхатдан ўтказилган асосий фаолият кодига қатъий мувофиқ равишда кўрсатилади.


5. Қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади:

микрофирмалар - ишлаб чиқариш тармоқларида банд ходимларнинг ўртача йиллик сони ўн кишидан ошмаса; савдо, хизмат кўрсатиш соҳасида ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - кўпи билан беш киши;

кичик корхоналар - саноат соҳасида банд ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан қирқ киши; қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида - кўпи билан йигирма киши; илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - кўпи билан ўн киши.



2-§. АСОСИЙ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР


6. Мазкур бўлимни тўлдиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ЎзР ҚТ, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) (бундан кейин Харажатлар таркиби тўғрисида низом) амал қилиниши керак.


7. 101-"Маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан тушум" сатрида корхона ва ташкилотлар, шу жумладан савдо корхоналари, харидор ва буюртмачилар тушум таркибида тўлайдиган солиқлар билан биргаликда маҳсулот ва товарлар, ишлар ва хизматлар сотилишидан келган барча тушумни акс эттирадилар (қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулот қийматини, сотилиш нархларида харидорларга чегирмаларни чегирган ҳолда).

101-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги "Молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 31-сон буйруғи (бундан кейин Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи) (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг 010-сатрига мувофиқ келиши керак.


8. 102-"Қўшилган қиймат солиғи" сатри бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган корхоналар реализация ҳисобварағида тушум таркибида ҳисобга олинган ҳамда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва қўшилган қиймат солиғига доир бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича кўрсатилган суммани акс эттирадилар. 102-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 020-сатрига мувофиқ келиши керак.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари мазкур сатрни тўлдирмайдилар ва устига чизиб қўядилар.

9. 103-"Акциз солиғи" сатри бўйича акциз солиғи тўловчиси бўлган корхоналар реализация ҳисобварағи бўйича тушум таркибида ҳисобга олинган ҳамда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва акциз солиғига доир бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича кўрсатилган суммани акс эттирадилар. 103-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 030-сатрига мувофиқ келиши керак.


10. 104-сатр бўйича экспорт божхона божлари акс эттирилади. 104-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 040-сатрига мувофиқ келиши керак.


11. 105-"Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар" сатри бўйича Харажатлар таркиби тўғрисида низомга мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларини умумлаштириш йўли билан олинган сумма кўрсатилади. 105-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 060-сатрига мувофиқ келиши керак.

Савдо қилувчи ташкилотлар ушбу сатр бўйича сотилган товарларнинг харид қийматини акс эттирадилар. Товар оборотида (товарларни қабул қилиш ва сотишда) иштирок этмасдан хизматларга ҳақ кўринишида даромад оладиган воситачи ташкилотлар ушбу сатрни тўлдирмайдилар.

105-сатр "Маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши" ҳисобварағи дебет оборотининг маълумотлари бўйича "Тайёр маҳсулот" ёки "Товарлар" ҳисобварақлари билан корреспонденцияда тўлдирилади.


12. 106-"Шу жумладан моддий харажатлар" сатри бўйича (105-сатрдан) сарфланган хом ашё, материаллар, барча турдаги энергия ва ёнилғи, ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар қиймати, шу жумладан нақд ҳисоб-китобга харид қилинган товарлар қиймати ва бошқа моддий харажатлар акс эттирилади.

106-сатрни савдо корхоналари тўлдирмайди.

13. Йиллик ҳисобот шаклининг 107-сатри бўйича (106-сатрдан) нақд ҳисоб-китобга харид қилинган товарлар акс эттирилади.


14. 108-"Маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан ялпи даромад" сатри бўйича сотишдан келган соф тушум билан ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ акс эттирилади. 108-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 070-сатрига мувофиқ келиши керак.

108-сатр бўйича савдо корхоналари ялпи даромадни акс эттирадилар. Ялпи даромад таркибига товарнинг харид ва сотилиш қийматлари ўртасидаги фарқ киритилади.


15. Йиллик ҳисобот шаклининг 109-"Давр харажатлари" сатри бўйича сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар ва бошқа операцион харажатлар акс эттирилади. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ушбу сатр бўйича Харажатлар таркиби тўғрисида низомнинг 2.1.2-бандида саналган муомала чиқимларини акс эттирадилар.

109-сатр кўрсаткичлари Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклининг (рўйхат рақами 1117, 19 март, 2002 йил) 6-устуни бўйича 080, 090 ва 100-сатрлар суммасига мувофиқ келиши керак.


16. Йиллик ҳисобот шаклининг 110-"Бошқа харажатлар" сатри бўйича банк кредитларига хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни ўз ичига оладиган молиявий фаолият харажатлари, мол-мулкнинг узоқ муддатли ижараси (лизинги) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари, хорижий валюта иштирокидаги операциялар бўйича манфий курс фарқлари ва зарарлар, қўйилган маблағларни қайта баҳолаш ўтказилишидан кўрилган зарарлар, қимматли қоғозларни чиқариш ва тар

...
Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск