язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат/ Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-9-сон, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 14.03.2011 й. Қарори (АВ томонидан 22.03.2011 й. 1842-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.03.2011 й.

N 1842-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.03.2011 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.03.2011 й.

N 2011-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.03.2011 й.

N 2


ҚАРОРИ


Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2011 йил 1 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Давлат солиқ қўмитасининг, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сонли, 2008 йил 26 июндаги 13-сонли қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 337-модда) билан тасдиқланган "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 9-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суғурталовчи бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Ж. Исмаилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 123-модда.