Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.07.2001 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг регламентини (иш тартиби) тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2001 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ РЕГЛАМЕНТИНИ

(ИШ ТАРТИБИ) ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Пленум, Олий хўжалик суди Пленумининг регламенти ҳақидаги ахборотни эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги (янги таҳрир) Қонуннинг 47, 53-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг регламенти (иш тартиби) тасдиқлансин.


2. Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги 50-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Раиси

       

М. Абдусаломов

Пленум Котиби,

Олий хўжалик суди судьяси

    

Т. Юсупов

          




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ (ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ)

РЕГЛАМЕНТИ



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Пленум - Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги (янги таҳрир) Қонунига ва Хўжалик процессуал кодексига биноан Олий хўжалик судининг ташкилий ва ҳуқуқини қўллаш фаолияти билан боғлиқ муҳим масалаларини ҳал қилади. Пленум  Республика хўжалик судлари тизимининг Олий органидир.

Пленум таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари, Қарақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг раиси киради.

Пленум мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори қатнашади.

Олий хўжалик суди раисининг таклифига биноан Пленум мажлисларида Конституциявий ва Олий суд раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, судьялар, Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этишлари мумкин.

Пленум ўз таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Олий хўжалик суди Пленуми 1 йилда камида 2 марта чақирилади.

Олий хўжалик суди Пленуми:

а) суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари буйича тушунтиришлар беради;

б) Олий хўжалик суди раисининг тақдимномаларига биноан Раёсатнинг таркибини, судлов ҳайъатлари ва таркибларининг раисларини, шунингдек Пленумнинг котибини тасдиқлайди;

в) Раёсат иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари ва таркибларининг фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди;

г) Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Олий хўжалик суди Пленумининг қонун хужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларни бажарилиши тўғрисидаги маърузаларни тинглайди;

д) хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъатини сайлайди ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тинглайди;

е) Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;

ж) Олий хўжалик судининг матбуот органи таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;

з) Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди.

и) қонун ҳужжатларида ўзига юклатилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



2. МАЖЛИСНИ  ТАЙЁРЛАШ  ТАРТИБИ



Пленум Мажлиси Олий хўжалик суди иш режасига биноан ўтказилади. Ҳар бир мажлис кун тартиби иш режаси асосида белгиланади. Пленум мажлиси кун тартибига Пленум аъзоларининг таклифларига биноан режадан ташқари бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.

Навбатдаги Пленум мажлисида кўриб чиқилиши учун тақдим қилинаётган масалалар Пленум котиби томонидан аввал тузиб чиқилади ва Олий хўжалик суди раисига ёхуд унинг вазифасини бажарувчига кун тартибига масалаларни киритиш юзасидан қарор қабул қилиш учун топширади.

Пленумни чақириш вақти ва унинг муҳокамаси учун киритилаётган масалалар тўғрисида тайёрланган қарор лойиҳаларини Пленум аъзолари ва Бош прокурорга камида 20 кун олдин юборилиб, Пленум котиби томонидан хабардор қилинадилар.

Пленум кўриб чиқиши учун киритилган масалалар юзасидан ҳужжатлар ижрочилар томонидан қуйидаги тартибда тақдим қилинади: Хўжалик судлари амалиётини умумлаштириш ва қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беришга тегишли қарор лойиҳаси; Раёсат таркиби, судлов ҳайъатлари ва таркиблари раислари ҳамда аъзолари, Пленум котиби, Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши таркиби, Олий хўжалик суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги Пленум қарорлари лойиҳалари; Раёсат иши тўғрисидаги ахборот, судлов ҳайъатлари ва таркибларининг фаолияти тўғрисидаги тегишли масалалар бўйича Пленум қарорларининг бажарилиши юзасидан ҳайъатлар, таркиблар раисларининг маърузалари, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар лойиҳалари; Олий хўжалик судининг тегишли қарорлари юзасидан ёзма қўшимчалар лойиҳалари ва қонунда кўзда тутилган ваколат доирасида тайёрланган бошқа ҳужжатлар.

Пленум кун тартибига киритилаётган масалаларни судлов ҳайъатлари ва таркибларининг раислари, Олий хўжалик судининг бошқарма, бўлим бошлиқлари, бошқа ходимлар, Олий хўжалик суди судьялари,  Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хўжалик судлари раислари тайёрлайдилар.

Кун тартибига киритилаётган масалаларни тайёрлашда Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, мутахассислар, илмий ходимлар улар ишлаётган муассаса ва ташкилот раҳбарларининг розиликлари билан жалб қилиниши мумкин.

Кун тартибига киритилаётган масалаларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши учун бевосита ижрочилар масъулдирлар ва тайёрланган масалалар бўйича тузилган таҳлиллар, маълумотлар, қарор лойиҳалари улар томонидан имзоланиши лозим.

Қарор лойиҳалари давлат тили  ўзбек тилида тайёрланади, зарурат бўлганида рус тилида ҳам тайёрланиши мумкин, у ҳолда ижрочилар томонидан ўзбек тилига таржимаси таъминланиши шарт.

Пленум кўриб чиқиши учун мўлжалланган масалалар Пленум мажлиси бошланишидан камида 30 кун олдин Пленум Котибига топширилади.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар лойиҳалари Пленум ишида иштирок этиш учун таклиф қилинадиган бошқа шахсларга Олий хўжалик суди раисининг топшириғига кўра Пленум бошланишидан камида 20 кун аввал Пленум Котиби томонидан юборилади.

Пленум муҳокамасига киритилаётган масалалар белгиланган муддатда топширилмаган ҳолларда Пленум Котиби мазкур масалани Пленум кун тартибидан чиқариш ҳақида уни тайёрлаб топширмаган ижрочиларнинг тушунтириш хатлари билан бирга Олий хўжалик суди раисига ахборот беради.



3. МАЖЛИС ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ



Пленум  Мажлисига Олий хўжалик суди раиси, у бўлмаган тақдирда биринчи ўринбосари раислик қилади (биринчи ўринбосар бўлмаганида ўринбосарларидан бири).

Пленум мажлиси одатда очиқ ва ошкора олиб борилади. Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Пленум қарорига мувофиқ унинг мажлиси ёпиқ тартибда ҳам ўтиши мумкин. Ёпиқ мажлисга фақат Пленум аъзолари ва махсус таклиф этилганлар қатнашишлари мумкин.

Кўриладиган масалалар ва ишларнинг кетма-кетлиги кун тартиби бўйича белгиланади. Зарур ҳолларда Пленум кўзда тутилган кетма-кетликдан чекиниши ҳам мумкин.

Олий хўжалик суди раиси ва Бош прокурори томонидан Пленум муҳокамасига киритилган масалалар тегишинча уларнинг маърузаси ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича тингланади.

Масалаларни ҳал қилиш кун тартибида кўрсатилган шахсларнинг маърузаларини тинглаш билан бошланади.

Бу масалаларни муҳокама қилишда Олий хўжалик суди Пленуми мажлисига таклиф қилинган шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Олий хўжалик суди Пленумининг қарори овоз беришда қатнашаётган Пленум аъзоларининг кўпчилиги иштирокида очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Овоз бериш вақтидан кечиккан Пленум аъзоси кейинчалик овоз беришга ҳақли эмас.

Пленум, зарур ҳолларда, ўз аъзолари орасидан қонунларни тадбиқ этиш масалалари бўйича тушунтириш берилган қарор лойиҳасини ёки қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифларни қайта ишлаш учун таҳрир ҳайъатини тузиши мумкин. Таҳрир ҳайъати ишига олимлар, манфаатдор идораларнинг вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.



4. БАЁННОМА ЮРИТИШ ВА ҚАРОРЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ



Пленумнинг ҳар йиғилишида албатта баённома юритилиши шарт. Пленум баённомаси юритилишини Пленум Котиби таъминлайди. Уни техник томондан сифатли тайёрланишини эса котиб амалга оширади ва унинг учун жавобгардир.

Баённомада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

- йиғилиш вақти ва жойи, Пленум аъзолаининг иштирок этиши тўғрисидаги маълумот, Пленум аъзоларининг иштироки жиҳатидан ҳуқуқий ваколати мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек йиғилишга таклиф қилинган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотлар;

- маърузачилари кўрсатилган ҳолда кун тартибига киритилган масалалар рўйхати;

- кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этган шахсларнинг чиқишлари ва таклифларининг қисқача мазмуни;

- ҳар бир масала муҳокамасининг натижаси бўйича таклиф қилинган қарорнинг қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги тўғрисидаги хулоса билан бирга овоз бериш натижаси;

Ҳал қилинган барча масалалар бўйича Пленум қарорлари, шунингдек Пленум йиғилиши баённомаси, Пленум йиғилишида раислик этувчи ва Пленум Котиби томонидан йиғилиш тугагач 5 кундан кечиктирмай имзоланиши керак. Пленум қарорлари сони тегишли рақамлар билан белгиланади.

Пленум кун тартибидаги масалалар бўйича сўзга чиққан маърузачилар маъруза тезисларини шу куниёқ Пленум котибиятига топширишлари шарт.

Пленумда қабул қилинган қарорни қайта ишлаш (зарур бўлганда), шунингдек таҳририй ўзгартиришлар киритиш тегишли ижрочилар ва Пленум Котиби томонидан 5 кун муддатда ёки Пленумда белгиланган муддатда амалга оширилади.

Пленум қарорларидан нусхалар олиш (кўпайтириш) ва тарқатиш Пленум котибияти томонидан Олий хўжалик судининг девонхонаси билан бирга амалга оширилади. Нусхаларнинг сони ва манзилгоҳларини Пленум Котиби белгилайди.

Оммавий ахборот воситаларига Пленум иши тўғрисидаги ахборот тайёрлашни Пленум Котиби масъул ижрочилар билан биргаликда Пленум йиғилиши тугагандан сўнг бир кун мобайнида амалга оширади. Пленум иши тўғрисидаги маълумотни тайёрлашга Олий хўжалик суди матбуот марказининг бошлиғи ҳам жалб қилиниши мумкин.



5. ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ  НАЗОРАТИ



Муайян ишлар бўйича Пленум қарорларини бажариш судьялар, Олий хўжалик суди таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари, ижро этиш юклатилган бошқа шахслар томонидан амалга оширилади. Улар томонидан Пленум қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни Пленум Котиби амалга оширади.

Топшириқларни (кўрсатмаларни, қарорларни) бажариш муддатини узайтириш зарурияти бўлганда уни бажаришга масъул шахс Пленум Котибини хабардор қилади ва Олий хўжалик суди раисига шу топшириқларни бажариш учун ўрнатилган муддат тугашига 3 кун қолгунига қадар ёзма равишда хабар бериши лозим.


































Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск