язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2011 й. 103-сон "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2011 й.

N 103



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҚУВВАТИ 50 КВТГАЧА

БЎЛГАН ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" давлат дастури тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан, кичик бизнес субъектларининг қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ниматуллаев), "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (Тешабоев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, бунда:

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ихтиёрига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр тармоқларига улашга техник шартлар олиш учун бевосита, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари орқали ёки лойиҳа ташкилотлари орқали буюртмалар бериши;

ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр тармоқларига улаш учун техник шартлар бериш муддати - 3 кун бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаларини бериш муддати - 3 кун бўлиши;

тадбиркорлик субъектлари электр қурилмаларини фойдаланишга топшириш имконини аниқлашда тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини 79 тадан 13 тагача камайтириш назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 31-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда, истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари учун эса қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш қонун ҳужжатларига мувофиқ соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.".


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 139-модда.