Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Аҳолига киновидеохизмати кўрсатиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида (ЎзР ВМ 20.02.1997 й. 79-ф-сон фармойиши)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

20.02.1997 й.

N 79-ф


Вазирлар Маҳкамасининг ""Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорини бажариш мақсадида:


1. "Аҳолига киновидеохизмати кўрсатиш қоидалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Аҳолига киновидеохизмати кўрсатиш қоидалари"га амал қилинишини таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 февралдаги

79-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Аҳолига киновидеохизмати кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Мазкур қоидалар аҳолига киновидеохизмати кўрсатувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар - Киновидеотомоша муассасалари ва ушбу хизмат истеъмолчилари - кинотомошабинлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиради.


3. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, белгиланган тартибда киновидеофаолияти билан шуғулланувчи ёки киновидео хизматини амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.


4. Юридик ва жисмоний шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 215-сон қарорида белгиланган киновидеофаолияти турлари билан "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси томонидан берилган махсус рухсатнома (лицензия)лар асосида шуғулланишлари мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудига келтирилган, рўйхатдан ўтказилган ва белгиланган нусхадаги ижара бериш рухсатномасига эга бўлган киновидеофильмлар кўпайтирилиши, таржима қилиниши, сотилиши, намойиш этилиши, ижарага берилиши мумкин.


6. Бадиий, илмий-оммабоп, ўқув, мультипликацион киновидеофильмларни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат ижара рухсатномаси бериш ва Давлат рўйхат дафтарини олиб боришни "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси амалга оширади.


7. Киновидеофильмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат ижара рухсатномасини бериш "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.



II. КИНОВИДЕОТОМОША МУАССАСАЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ИШ ТАРТИБЛАРИ


8. Киновидеотомоша муассасалари ўз номи, иш тартиби, юридик манзили ёзилган кўрсаткичга эга бўлиши шарт.


9. Киновидеотомоша муассасалари томошабинларга мазкур қоидалар билан танишиш имкониятини яратишлари лозим.


10. Киновидеотомоша муассасалари:

- киновидеофильмларнинг сифатли намойиш этилишини, техник жиҳатдан юқори даражада жиҳозланилишини, томошабинлар учун барча қулайликларни, хизмат кўрсатиш хавфсизлигини;

- киновидеотомоша муассасалари ва унга ёндош ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги, санитария ҳолатига риоя этилишини;

- намойиш этилаётган ва намойиш этилиши режалаштирилган фильмлар ҳақидаги маълумотни - унинг суратга олинган вақти, студияси, муаллифлари ва бош роллар ижрочилари ҳамда фильмнинг қайси ёшдаги томошабинга мўлжалланганлиги, чипталар баҳоси, томоша зали режаси, намойишларнинг бошланиш вақти, давомийлиги, томошабинларга қўшимча хизмат кўрсатиш турлари ва уларнинг нархлари, айрим тоифадаги томошабинларга бериладиган имтиёзлар, болалар учун намойиш этиш режаси, нархларни арзонлаштириш тартиби ва бошқа маълумотлар билан таништиришни;

- томошабинларга нисбатан хушмуомала ва эътиборли бўлишни таъминлашлари керак.


11. Киновидеотомоша муассасалари томошабинларга фильм намойиш этилишидан олдин қўшимча хизматларни - мусиқий томошалар ва артистларнинг чиқиши, киножурналлар намойишини уюштириши мумкин.


12. Киновидеотомоша муассасаларида бадиий, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, мультипликацион киновидеофильмлар "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси томонидан белгиланган даража кўрсаткичига мувофиқ нархлардаги чипталар тарқатиш йўли билан намойиш этилади.


13. Намойиш этиш дастуридаги фильм нусхаси ишдан чиққан ёки йўқолган ҳолда бошқа киновидеофильм билан алмаштирилади.


14. Дастурда режалаштирилган киновидеофильм томошабинлар сони камида олти кишидан иборат бўлса намойиш этилади.


15. Чипталарни сотиш:

- чиптада - киновидеотомоша муассасаси номи, чипта баҳоси, ўриндиқ рақами, намойиш куни ва вақти кўрсатилиши керак;

- кассалар, намойиш этиш бошланишидан кечи билан 30 дақиқа олдин иш бошлайди, чипталарни аввалдан сотиш эса бир ҳафта илгари бошланади;

- томошабинлар ва киновидеотомоша муассасалари ўртасида ҳисоб-китоб сўмда, нақд ва пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади;

- чипта сотилган вақт киновидеохизмати тўғрисида шартнома тузилган вақт ҳисобланади;

- кундалик намойишлар (оддий ёки узайтирилган дастур)га чипталарни сотиш киножурнал намойиш этилгач тўхтатилади;

- Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини тугатишда иштирок этганлар ("Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақида"ги Қонунга асосан), "Кинематография аълочиси" нишонига сазовор бўлганлар, Ўзбекистон Республикасининг Қаҳрамонлари навбатсиз чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


16. Томошабинлар:

- кинозалга чипталар асосида намойишдан 30 дақиқа аввал киритила бошланади;

- намойишга кеч қолганлар киножурнал ёки узайтирилган киновидеодастурдан кейинги танаффус пайтида залга киритилади;

- чиптада кўрсатилган жойга ўтиришлари лозим.


17. Киножурнал ва асосий киновидеофильм ўртасида танаффус бўлиши керак. Киновидеотомоша муассасаси ҳузуридаги буфет киновидеофильмга учинчи қўнғироқ чалинганда ёпилади.


18. 12 ёшгача бўлган болалар киновидеозалга намойиши энг кечи билан соат 21.30 да тамом бўладиган сеансларга киритилади:

- болалар сеансига 12 ёшгача бўлган болалар махсус мўлжалланган чипталарни сотиб оладилар. Катталар эса бундай чипталарни белгиланган миқдорда сотиб олишлари мумкин;

- катта ёшдаги томошабин мактабгача ёшдаги бир нафар болани томоша залига бепул олиб кириши мумкин, бунда болага алоҳида жой белгиланмайди;

- ўн олти ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар шу ёшдаги томошабинга тақиқланган фильмларга киритилмайди.


19. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолига киновидеохизмати кўрсатиш қоидалари" талабларига риоя этилишини назорат қилиш, киновидеохизмати кўрсатиш ишларини ташкил этиш "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясининг киновидеохизмати ҳудудий органлари, ҳокимият ижроия органлари ва бошқа тегишли органлар томонидан амалга оширилади.



III. КИНОТОМОШАБИНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Томошабин:

- киновидеохизматининг барча турларидан эркин фойдаланиш;

- киновидеотомоша муассасаси ва кўрсатилаётган киновидеохизмати турлари ҳақида тўла маълумотга эга бўлиш;

- намойиш бекор қилинганда, фильм ўзгартирилганда ёки киновидеотомоша муассаси айби билан фильм сифатсиз намойиш этилганда, шунингдек, киновидеофильмнинг кўригида ёш бўйича чекланиш ҳақидаги маълумот тўлиқ берилмаганда, ёхуд бошқа сабаблар билан намойишга киришдан бош тортса чипта баҳоси қийматини қайтиб олиш;

- киновидеотомоша муассасасидан киновидео фаолиятига тегишли лицензияни ва кинофильмга берилган давлат ижара рухсатномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


21. Томошабин Киновидеотомоша муассасаси иш фаолиятининг қоидаларига риоя қилиши, муассаса жиҳозлари ва мебелини асраб-авайлаши, жамоат тартибига риоя қилиши шарт.


22. Жамоат тартибини бузган ёки муассаса мулкига зарар етказган томошабинни киновидеотомоша маъмурияти намойиш залига киритмасликка ёки залдан чиқариб юборишга ҳақлидир.


23. Муассаса мулкига зарар етказган томошабин қонунларда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


24. Томошабин чиптани сеанс охиригача сақлаб қолиши ва назоратчи ёки маъмурият талаби билан кўрсатиши лозим.




































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск