язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 07.04.2011 й. 3-сон "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2011 й. 2220-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2011 й.

N 2220




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

07.04.2011 й.

N 3


БУЙРУҒИ



Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг

қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини

электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 7 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сон "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 139-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2005 йил 16 февралдаги 57-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг қуввати 10 киловаттгача бўлган электр ускуналарини улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1454, 2005 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 76-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                     А. Ниматуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 17-сон, 173-модда.