язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.04.2011 й. 2220-сон билан рўйхатга олинган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 07.04.2011 й. 3-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 27 апрелда 2220-сон

билан рўйхатга олинган

Электр энергетикада

назорат бўйича давлат

инспекцияси бошлиғининг

2011 йил 7 апрелдаги

3-сон буйруғига

ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг

қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини

электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сон "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 139-модда) мувофиқ истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг, шу жумладан, кичик бизнес субъектларининг (бундан буён матнда тадбиркорлик субъектлари деб юритилади) қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти) электр қурилмаларининг янги ва қўшимча қувватларини ишга туширишдан олдин ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига (бундан баён матнда электр тармоқлари деб юритилади) улаш учун техник шартларни олишга мажбурдир.


2. Электр тармоқларига улаш учун техник шартларсиз (бундан буён матнда техник шартлар деб юритилади) электр қурилмаларининг электр таъминотини лойиҳалаштириш, ускуналарни монтаж қилиш ва уларни электр тармоқларига улаш тақиқланади.


3. Техник шартлар, шу жумладан, қўшимча техник шартлар тўлов ундирилмасдан берилади.


4. Тадбиркорлик субъектларининг 50 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг талабларига мувофиқ белгиланади.


5. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:


истеъмолчи - электр таъминоти шартномасига мувофиқ қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


субистеъмолчи - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти)нинг электр тармоқларига бевосита уланган ва электр таъминоти шартномасини тузган истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти). Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти) электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича ҳудудий электр тармоқлари олдида жавобгар бўлади;


тадбиркорлик субъектлари - ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ҳамда электр таъминоти шартномасига мувофиқ 10 кВтдан 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


электр таъминоти корхонаси - ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;


электр қурилмаси - электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);


ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.



II. ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ БЕРИШ ВА ЭЛЕКТР

ТАЪМИНОТИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЕЛИШИШ


6. Электр қурилмаларининг янги ёки қўшимча қувватларини электр тармоқларига улаш учун техник шартлар ҳудудий электр тармоқлари корхона (электр таъминоти корхона)лари томонидан туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари орқали туман (шаҳар)лар архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)ларидан, истеъмолчилардан ёки электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқаётган лойиҳа ташкилотидан тегишли талабнома келиб тушганидан сўнг уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.


7. Техник шартларни олиш бўйича талабномада истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти) лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи қуйидаги маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади: юклама миқдори, истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти)нинг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси, ўрнашган жойи (аҳоли пункти билан боғлиқ картография материали), объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари.

Қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари бўйича техник шартларни олиш учун талабномалар тегишли электр таъминоти корхоналарига, 10 кВтдан 50 кВтгача бўлганда эса - талабномалар тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юборилади.


8. Техник шартларнинг берилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-1-бандида назарда тутилган ҳолатларда рад этилиши мумкин.

9. Техник шартлар яқин жойлашган, ишлаб турган паст кучланишли электр тармоқларидан берилади.

Яқин жойлашган, ишлаб турган паст кучланишли электр тармоқлари бўлмаганда ёки ушбу электр тармоқларида кучланишнинг йўл қўйиб бўлмайдиган қийматларгача тушиб кетиши ёхуд электр энергияси йўқотишлари ҳолатлари аниқланганда, шунингдек истеъмолчилар (тадбиркорлик субъектлари)нинг таклифига кўра техник шартлар юқори кучланишли электр тармоқларидан (10-6/0,4 кВ трансформатор пункти (ТП)нинг қурилиши билан) берилиши мумкин.


10. Электр қурилмаларининг янги ёки қўшимча қувватларини улаш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб турган электр ускуналарини реконструкция қилишга бевосита асосланмаган талабларни техник шартларга киритиш тақиқланади.

Электр қурилмаларининг янги ёки қўшимча қувватларини улаш билан боғлиқ бўлган ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш (трансформаторни, симларни, кабелларни алмаштириш ва бошқалар) зарурияти белгиланган тартибда амалга оширилган ҳисоб-китобларга асосан электр таъминоти лойиҳаси билан аниқланади.


11. Берилган техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилиши лозим, қуввати 10 кВтгача бўлган электр таъминоти лойиҳалари бундан мустасно.

Бунда қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларининг ҳисоб-монтаж схемаси электр таъминоти лойиҳаси бўлиб ҳисобланади.


12. Электр таъминоти лойиҳасини келишиш муддати ҳар бир келишувчи ташкилот учун уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


13. Агар истеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли ундаги электр қурилмаларининг умумий қувватини 10 кВтдан ошириш талаб этилса, қўшимча техник шартлар олиниши лозим. Бунда электр қурилмаларининг электр тармоқларига аввал уланган қуввати ҳисобга олинган ҳолда электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда келишилади.



III. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР

ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ


14. Электр қурилмалари қуйидагилар амалга оширилганда электр тармоқларига уланади ва уларга кучланиш берилади:

электр қурилмаларининг қуввати 10 кВтгача бўлганда истеъмолчининг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза-мажбурияти электр таъминоти корхонасига тақдим этилганда;

электр қурилмаларининг қуввати 10 кВтдан 50 кВтгача бўлганда электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатнома мавжуд бўлганда;

электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимида ишлай оладиган, белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилганда;

электр энергиясидан фойдаланиш шартномаси тузилганида.


15. Қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун истеъмолчи электр таъминоти корхонасига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза-мажбуриятни тақдим этади.


16. Электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг ариза-мажбуриятини олган кундан эътиборан уч кунлик муддатда берилган техник шартларнинг бажарилганлигини текширади ва техник шартлардан четга чиқишлар аниқланмаганда, шунингдек ҳисобга олиш приборлари тўғри уланган тақдирда истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади.


17. Истеъмолчи томонидан берилган техник шартлардан четга чиқишларга йўл қўйилганда, шу жумладан, электр қурилмаларининг қуввати 10 кВтдан оширилганда, шунингдек ҳисобга олиш приборлари тўғри уланмаганда, ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар электр таъминоти корхонаси билан электр таъминоти шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди ва бу ҳақда камчиликлар аниқ кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда истеъмолчи хабардор қилинади.


18. Қуввати 10 кВтдан 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатномани олиш учун тадбиркорлик субъектлари (пудрат ташкилотлари) "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ва уларни эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатномани олиш учун ариза;

тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ техник ҳужжатлар.


19. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ҳудудий бўлимининг инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) ариза берилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда тадбиркорлик субъектининг электр қурилмаларини кўрикдан ўтказади.

Бунда электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш текширув бўлиб ҳисобланмайди ва кўрик ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг Текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилмайди.


20. Электр қурилмаларини кўрикдан ўтказишда инспектор электр қурилмаларини монтаж қилишдаги камчиликларнинг йўқлигини, уланиш техник шартларга мувофиқлигини, белгиланган тартибда сертификация қилиниши лозим бўлган монтаж қилинган ёки қайта тикланган электр қурилмалари учун мувофиқлик сертификати ҳамда белгиланган техник ҳужжатлар мавжудлигини, шунингдек электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахс тайинланганлигини ёки ёлланганлигини текширади.

Электр қурилмаларининг бошқа шартлар бўйича кўрикдан ўтказилишига ҳамда юқорида қайд этилганлардан ташқари бошқа ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


21. Тадбиркорлик субъекти (истеъмолчи) томонидан чакана савдо тармоғига аҳолига сотиш учун келиб тушаётган ва тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлган 400 вольтгача кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда, шунингдек электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имконияти бўлмаган тақдирда, электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни тадбиркорлик субъекти (истеъмолчи)нинг ўзи (юридик шахснинг раҳбари) ўз зиммасига олиши мумкин.

Бунда электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахсга инспектор томонидан электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш билан бир вақтда электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома берилади ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига қайд қилинади.


22. Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган талаблар бажарилган тақдирда инспектор электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради.


23. Инспектор томонидан электр қурилмаларини кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган талабларнинг бажарилишида камчиликлар аниқланганда, ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги далолатномани бериш рад этилади ва бу ҳақда камчиликлар аниқ кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади.

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатнома берилишини бошқа сабаблар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


24. Истеъмолчининг қуввати 10 кВтгача бўлган ҳамда тадбиркорлик субъектининг қуввати 10 кВтдан 50 кВтгача бўлган янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини, шунингдек субистеъмолчининг электр қурилмаларини, шу жумладан, янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ушбу Низомда белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.


25. Электр таъминоти корхонаси тадбиркорлик субъекти билан электр таъминоти шартномасини тузиши учун инспектор томонидан берилган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатнома ҳамда ҳисобга олиш прибори тўғри уланганлиги асос бўлиб ҳисобланади.


26. Электр таъминоти шартномаси тузилган кундан эътиборан электр таъминоти корхонаси истеъмолчи (тадбиркорлик субъекти)нинг электр қурилмаларини электр энергетика тизимининг тармоқларига улашни амалга оширади.


27. Электр қурилмалари электр тармоққа уланган кунда электр таъминоти корхонаси томонидан тўғри уланган ҳисобга олиш приборларининг клеммник қопқоқлари пломбаланади.


28. Тадбиркорлик субъекти (истеъмолчи)нинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва уларга кучланишни бериш электр таъминоти корхонаси томонидан уланаётган объектнинг раҳбари ёки электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахси иштирокида амалга оширилиши шарт.


29. Электр қурилмаларини уланаётган объектнинг раҳбари ёки электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахси ҳамда электр таъминоти корхонасининг ходимлари иштирокисиз электр тармоқларига улаш ман этилади.


30. Истеъмолчининг электр ускуналарини техник кўрикдан ўтказган ва эксплуатация қилишга ижозат берган инспектор ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида бир маромда ишлаши учун жавобгар бўлмайди.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" ДАК ва "Қишлоқэнерголойиҳа" ОАЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


____________________________

(туман, шаҳар)

электр таъминоти корхонасига


АРИЗА-МАЖБУРИЯТ

Мен,


раҳбари (эгаси)


(тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи ёки истеъмолчининг манзили)


   

номидан


электр таъминоти


(фамилияси, исми ва шарифи)


шартномасини тузишни ҳамда __________________________________________________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 20__ йил "___" ______________да ___-сон билан берилган техник шартларга мувофиқ янги ишга туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларининг электр тармоқларига улаб берилишини сўрайман.

Шу билан бир вақтда қуйидагиларни маълум қиламан:

юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилганлигини;

электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш ишлари белгиланган қоида ва тартибларга риоя қилган ҳолда тугалланганлигини, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари мавжудлигини;

электр қурилмалари кучланишни қабул қилишга тайёрлигини;

қонунчиликка мувофиқ мажбурий сертификация қилиниши лозим бўлган барча электр қурилмалари учун мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини.

Тадбиркорлик субъектининг раҳбари (эгаси) сифатида электр қурилмаларининг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.


Илова:

1. Электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж схемаси.

2. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси




                        


(имзо, муҳр)


(тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)




                     

                     




(паспорт маълумотлари, имзолаш санаси)

         





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг қуввати 10 кВтдан

50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга

қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши

керак бўлган техник ҳужжатларнинг

РЎЙХАТИ



1. Улаш учун техник шартлар.


2. Электр таъминоти лойиҳаси.


3. Электр таъминоти лойиҳаси техник шартларни берган ташкилот ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилганлиги тўғрисидаги маълумот.


4. Электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.


5. Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд бўлган ҳимоя воситаларининг рўйхати.


6. Тақдим этилган техник ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахси томонидан тасдиқланган рўйхати.


7. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.


8. Кабелни ётқизиш, механик шикастланишлардан ҳимоя қилиш бўйича ишларни очиш далолатномаси.


9. Кабелнинг ётқизилишидан (монтаж қилинишидан) кейинги синаш баённомаси.


10. Симлар ва электр ускуналари изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.


11. Заминлагичлар ва заминланувчи элементлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.


12. Заминловчи қурилмалар қаршилигини ўлчаш баённомаси.


13. 10-6/0,4 кВ трансформатор пунктини (ТП) ўрнатишда ёки ишлаб турган ТПда трансформаторни алмаштиришда:

заминлаш контурини бажариш бўйича ижро чизмаси ва ишларни очиш далолатномаси (фақат янги ТПни ишга туширишда);

куч трансформаторини синаш баённомаси;

трансформатор мойининг қисқартма таҳлили баённомаси;

юқори кучланишли шиналарни саноат частотасида оширилган кучланиш билан синаш баённомаси;

ТПни заминлаш контурининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.


Изоҳ: 5 - 12-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар тармоқнинг тегишли элементларини ишга тушириш ҳолларида зарур бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 17-сон, 173-модда.