язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қимматли қоғозлар/ Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.04.2011 й. 2221-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 11.04.2011 й. 2011-06-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 30 апрелда 2221-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг

2011 йил 11 апрелдаги

2011-06-сон буйруғига

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади), фонд биржаларида ва бошқа биржалар фонд бўлимларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган жисмоний шахсларга татбиқ қилинади.


2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан жисмоний шахсга даражаси кўрсатилган ҳолда бериладиган ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал иштирокчи, фонд биржаси (фонд бўлимини ташкил этган бошқа биржа) номидан қимматли қоғозларга доир операцияларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.


3. Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари жисмоний шахсларнинг профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларида ва бошқа биржалар фонд бўлимларида ишлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмалари мавжудлигидан иборат бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи бўлиб ҳисобланади.



II. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


5. Профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларида ва бошқа биржалар фонд бўлимларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган шахслар қуйидаги малака талабларига жавоб беришлари керак:

олий маълумотга эгалиги;

таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги таълим муассасаси сертификатининг мавжудлиги;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномасига эгалиги.


6. Хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нострификация қилинган тақдирда эътиборга олинади.


7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишиладиган, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


9. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 182-модда.