язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Ишловчи пенсионерга тўланадиган пенсиялар/ Молия вазирлигининг 27-сон, Ички ишлар вазирлигининг 26-сон, Мудофаа вазирлигининг 2-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 84-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 126-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-31-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.03.2011 й. Қарори (АВ томонидан 30.04.2011 й. 2222-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.04.2011 й.

N 2222

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

30.03.2011 й.

N 126


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2011 й.

N 01-02/5-31


ҚАРОРИ



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 10 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Фавқулодда вазиятлар вазири


Т. Худайберганов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 183-модда.