язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Ишловчи пенсионерга тўланадиган пенсиялар/ Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.04.2011 й. 2222-сон билан рўйхатга олинган 30.03.2011 й. Молия вазирлигининг 27-сон, Ички ишлар вазирлигининг 26-сон, Мудофаа вазирлигининг 2-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 84-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 126-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-31-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 30 апрелда 2222-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати

ва Давлат божхона қўмитасининг

2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84,

126, 01-02/5-31-сонли қарорига

ИЛОВА



Ишловчи пенсионерларга пенсия

тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон "Ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади:

а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгилаб берилган;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

в) I ва II гуруҳ ногиронлари;

г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сонли "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида"ги қарорида белгиланган;

д) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга - ёшга доир пенсияни олганда;

ж) Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг барча ходимларига.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.


2-1. 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

2-2. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

ҳарбий-академик лицейлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, шунингдек республика академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича раҳбарлари;

ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчиларига;

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:

Миллий хавфсизлик хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти, аҳоли ва раҳбар ходимларни тайёрлаш ҳудудий марказлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

республика академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари ва тарбиячилари;

ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимларига.

Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият ҳарбий пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.

2-3. 2017 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ҳамда "Коммунхизмат" агентлигининг бошқарув ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бўлган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР)

БЎЛИМЛАРИДА РЎЙХАТДА ТУРУВЧИ ИШЛОВЧИ

ПЕНСИОНЕРЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими) рўйхатда турувчи ҳамда ташкилотларда ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади.


5. Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади.


6. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ўзига олувчи шахслар ишга қабул қилинганда ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (бундан буён матнда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар деб юритилади) тузилганда, уларга пенсия иш жойидан 50 фоиз миқдорида амалга оширилади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).

Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.


7. Хусусий (якка тартибда) тадбиркорлик билан шуғулланувчи ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчи пенсионерларга, пенсиялар уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).


8. Ишга қабул қилинганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда, меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг муддати ва шартларидан қатъи назар, пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўлиқ тўхтатилади:

а) Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига асосан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин муддатидан олдин пенсия тайинланган ишсизлар умумий белгиланган ёшга (эркаклар - 60 ёш, аёллар - 55 ёш) етгунга қадар ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда);

б) 1994 йил 1 июлгача (яъни, Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг кучга киргунига қадар) белгиланган муддат хизмат қилгани учун пенсиялар тайинланган шахслар, ёшга доир имтиёзли ёхуд умумий тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эгалик қилишдан олдин ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда).

9. Пенсия тўловининг иш жойи орқали амалга оширилиши учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бериладиган Ф-25 топшириқномаси (мазкур Низомга илова) асос бўлиб ҳисобланади.


10. Ф-25 топшириқномаси (кейинги ўринларда - топшириқнома) қатъий ҳисобот варақаси ҳисобланиб, уни рўйхатга олишда пенсионернинг (пенсия ишининг) шахсий ҳисобварағи рақами кўрсатилади.


11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари топшириқномада қуйидаги маълумотларни акс эттиради:

а) вилоят, шаҳар, туман, топшириқномани жўнатувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг номи ҳамда ташкилотнинг номи ва манзили;

б) пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исми ва оладиган пенсия тури;

в) пенсия миқдори;

г) иш жойидан пенсия тўловининг амалга оширилиши зарур бўлган санаси.

Топшириқнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлим бошлиғи ва бош ҳисобчиси имзоси билан тасдиқланиб, махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади ва ташкилот вакили ёки пенсионер тасдиғи билан берилади.

Топшириқноманинг қолган графалари пенсионер ишлайдиган ташкилотнинг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ва маъмурияти томонидан тўлдирилади.


12. Қайта ҳисоблаш натижасида пенсия миқдори ўзгарганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими топшириқноманинг орқа тарафига янги пенсия миқдори бўйича белги киритади.


13. Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтишда ҳамда пенсия тўлови шартлари ўзгарганда (масалан, ногиронлик гуруҳи ўзгариши билан боғлиқ), ташкилот Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига олдинги топшириқнома учун хабарнома йўллайди. Кўрсатилган хабарнома етиб келгандан сўнг, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими иш жойидан пенсия тўловини амалга оширишга янги топшириқнома тақдим қилади.


14. Пенсионер билан меҳнат шартномасини ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини бекор қилишда ташкилот пенсия тўловини тўхтатади ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига қайси даврга пенсия тўлови амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарнома йўллайди. Пенсионер қайтадан ишга қабул қилинганда ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда янги топшириқнома тақдим қилинади.

15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими пенсионернинг шахсий ҳисобварағига янги топшириқнома берилганлиги ва олдинги топшириқномага хабарнома келиб тушганлиги тўғрисида белги киритади.


16. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига пенсионер яшаш жойидан пенсиясини олганидан сўнг мазкур ойда ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлиги) маълум бўлган ҳолларда, иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириш учун келгуси ойнинг 1-санасидан бошлаб, ундиришга қўйилган ортиқча миқдорини кўрсатган ҳолда, янги топшириқнома ёзилади.

Агар, пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлиги) жорий ой учун пенсия тўловини олгунга қадар маълум бўлса, пенсия Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ишга қабул қилинган кунига қадар тўланади.

17. Меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома) бекор қилинганда, пенсионер, яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ тартиб рақами ва санасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор бўлишининг сабабини) кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарномани ҳамда меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) тақдим этади.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва кирувчи хатлар учун ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади. Топшириқномага хабарнома ва меҳнат шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхаси) пенсия ишига тикилади.

19. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши ҳамда пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлиги) ёки меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси) бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнинг Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ўз вақтида ва ишонарли тақдим этилиши бўйича жавобгарлик қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.

20. Маъмурият ва ишловчи пенсионер ўртасидаги пенсия тўловлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш ижтимоий суғурта комиссияси томонидан амалга оширилади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА, ИЧКИ

ИШЛАР, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИКЛАРИДА,

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИДА ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА

ҚЎМИТАСИДА ҲИСОБДА ТУРУВЧИ ИШЛОВЧИ

ПЕНСИОНЕРЛАРНИНГ ПЕНСИЯЛАРИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


21. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликларида ҳамда Миллий хавфсизлик хизматида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари томонидан тўлаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хамда Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги ички ишлар ҳамда божхона хизмати органлари томонидан тўлаб берилади.

Пенсиялар республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.


22. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи шахслар ишга қабул қилинган тақдирда пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).

Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.


23. Якка тартибдаги тадбиркор бўлган ҳамда деҳқон хўжаликларида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчи пенсионерлар ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисида уларга пенсия тайинлаган идораларга маълум қилишлари шарт.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Пенсионер тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).

25. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ишлаётган пенсионерларга пенсиялар мазкур Низомга асосан ўрнатилган миқдорда, уларнинг яшаш жойида тўланиши амалга оширилади.


26. Ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар фақат пенсионер шартнома бўйича ишлаган кунлар учун тўланади. Пенсионер шартнома тузмаган қолган кунларда пенсиялар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўлиқ миқдорда тўланади.

Тўланаётган пенсия миқдорини ҳисоблаш мисоллари:

1-мисол - 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2014 йил 1 январдан 14 январгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 14 = 171 974 сўм 19 тийин), 15 январдан 31 январгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 17 х 50% = 104 412 сўм 90 тийин) тўланади. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлови миқдори 279 387 сўм 09 тийинни (171 974 сўм 19 тийин + 104 412 сўм 90 тийин) ташкил қилади;

2-мисол - 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан январь ойи давомида бажарилди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь ойи учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь ойи учун пенсия 380 800 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.

3-мисол - 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 600,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан 3 ой давомида бажарилди. Пенсионернинг ўртача ойлик даромади 200 минг сўмни ташкил этади. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь, февраль ва март ойлари учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь, февраль ва март ойлари учун пенсия ҳар ойда 190 400 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.

4-мисол - 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер оммавий ахборот воситаларида мақола чоп этиш учун бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан шу куннинг ўзида бажарилди. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши лозим.

27. Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.

28. Пенсионер (оиланинг бошқа аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчидан ташқари) ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда) тегишли пенсия тайинлаган идорага (ўзининг яшаш жойидан) хабар бериши шарт.

29. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари учун ташкилотларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари олиб боради.


30. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловини амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши жавобгарлигини ўз зиммасига олади.


31. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланиши устидан назорат ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА

Ўнги

Ф-25 шакл

АА-000001


Ишловчи пенсионерлар учун

_________________________________________________________________________


Иш жойидан пенсия тўлаш учун

20___ йил __________ даги _________ -сонли


ТОПШИРИҚНОМА

             

(ташкилот номи ва СТИР)

                      

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ___________ туман (шаҳар) бўлими шуни маълум қиладики, сизнинг ташкилотингизда ишлаётган пенсионер ___________________________ (Ф.И.Ш.) ____________________ сўм ____ тийин миқдорида ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олади (кераклисининг тагига чизинг).

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг ____-моддасида кўзда тутилган ёки _______________________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) пенсия тўлаш шартларини қўллаб, ижтимоий суғурта бадали ҳисобидан 20__ й. "___" __________дан 20__ й. "___" ______________гача ёки ишдан бўшатилгунга қадар (кераклисининг тагига чизинг) пенсия ҳар ойда _______________ сўм _______ тийин (________________________________________) миқдорида

                                       (сўз билан ёзилсин)

тўланиши керак.


                         М.Ў.


Бўлим бошлиғи




Бош ҳисобчи



_________________________________________________________________________

20____ йил "___" _____________ да 20____ йил "___" _____________ даги _____-сонли топшириқнома ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг _____-моддасига мувофиқ ёки _________________ ___________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) ____________________________________________________га (Ф.И.Ш.) пенсия 20___ йил "___" _____________ дан тўлансин.



Корхона раҳбари ___________

Ижтимоий суғурта комиссияси вакили ___________


20____ йил "___"____________ даги ____-сонли топшириқномага хабар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ________________ туман (шаҳар) бўлимига 20___ йил "__"__________да юборилди.



Бош ҳисобчи _______________

  

  

----------------------------------------------- Қирқиш чизиғи -------------------------------------------

  

  

20___ йил "___" _____________ даги ______ -сонли ТОПШИРИҚНОМАГА 20__ йил "___" _____________ даги ХАБАРНОМА

             

(ташкилот номи)

               

шуни маълум қиладики, пенсия олувчи (Ф.И.Ш.) ________________________ 20___ йил "___" __________га қадар пенсия олган. Пенсия тўлаш 20__ йил "___" ____________ дан 20__ йил "___" ____________ даги ____-сонли буйруққа асосан ишдан бўшаганлиги сабабли, бошқа сабабга кўра _______________________________________ тўхтатилди.



____________-сонли шахсий ҳисоб                Бош ҳисобчи _______________


                         М.Ў.                      Корхона раҳбари ____________________

                                                        20___ йил "___"__________ дан ҳисобдан

                                                        чиқарилди.



АА-000001


Орқа томони


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил "___" ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил "___" ______________дан 20___ йил "___" ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (___________________________________) миқдорида тўлансин.

                          (сўз билан ёзилсин)

                         М.Ў.                   Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

                                                     ташқари Пенсия жамғармаси

                                                     туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ___________


                                                     Бош ҳисобчи ___________

_________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил "___" ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил "___" ______________дан 20___ йил "___" ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (___________________________________) миқдорида тўлансин.

                           (сўз билан ёзилсин)

                         М.Ў.                   Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

                                                     ташқари Пенсия жамғармаси

                                                     туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ___________


                                                     Бош ҳисобчи ___________

_________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил "___" ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил "___" ______________дан 20___ йил "___" ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (___________________________________) миқдорида тўлансин.

                            (сўз билан ёзилсин)

                         М.Ў.                   Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

                                                     ташқари Пенсия жамғармаси

                                                     туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ___________


                                                     Бош ҳисобчи ___________


_________________________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил "___" ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил "___" ______________дан 20___ йил "___" ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (___________________________________) миқдорида тўлансин.

                            (сўз билан ёзилсин)

                         М.Ў.                   Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

                                                     ташқари Пенсия жамғармаси

                                                     туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ___________


                                                     Бош ҳисобчи ___________

_________________________________________________________________________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 183-модда.