ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ МАЙ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-май ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 248 675 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 248 675 = 1 243 375 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
1 243 376 сўмдан 2 486 750 сўмгача (10 х 248 675) |
124 337,5 сўм + 1 243 375 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
2 486 751 сўм ва ундан юқори |
323 277,5 сўм + 2 486 750 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни ташкил этса, январь-май ойларида унинг жами даромади 1 000 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг 1 243 375 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-май ойлари учун солиқ суммаси:
1 000 000 х 10% = 100 000 сўмга тенг.
Январь-апрель ойларида 80 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, май ойида у 20 000 сўмни ташкил этади (100 000 - 80 000).
Январь-май ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
1 000 000 х 1% = 10 000 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, май ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (10 000 - 8 000). Май ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг май ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:
200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этса, унинг январь-май ойларидаги даромади 1 500 000 сўмга тенг (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000). Унга солиқ қу-йидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳ
...