Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

ЎзССЖ Президентининг 04.09.1990 й. ПФ-52-сон "Жумҳурият ёшларини армияга чақиришни ва уларнинг ҳарбий хизматни ўташини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.09.1990 й.

N ПФ-52

ЖУМҲУРИЯТ ЁШЛАРИНИ АРМИЯГА

ЧАҚИРИШНИ ВА УЛАРНИНГ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТНИ ЎТАШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилаётган Ўзбекистон ССЖ фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, уларнинг оилалари манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек жумҳурият ёшларини ҳарбий хизматга чақиришни ва хизматни ўташни такомиллаштириш мақсадида:


1. 1990 йил кузги чақириқдан бошлаб жумҳурият йигитларини Ўзбекистон ССЖдан ташқарида жойлашган ҳарбий қурилиш қисмларига чақириш тўхтатилсин.


2. Бундан буён ёшларни СССР Қуролли Кучларига жумҳурият Ҳукумати Иттифоқ идоралари билан тузадиган шартномаларга мувофиқ чақириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши 1991 йил баҳорги чақириққа қадар тегишли Иттифоқ идоралари билан чақирилувчилар сонини, уларнинг ҳарбий хизматни ўташ шартларини, уларнинг хавфсизлиги ҳамда муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига кафолатларни белгилаб берадиган шартномалар тузсин. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга кузатиб бориш ва уларни доимий истиқомат жойларига қайтариш кўзда тутилсин.


3. Тинч даврда ҳарбий хизмат бурчини бажариш чоғида акаси ёки укаси ҳалок бўлган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тақиқлансин.


4. Шикаст етиши натижасида ҳозирги вақтда ногирон бўлиб қолган муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлганларнинг оилаларига жумҳурият маблағи ҳисобидан қўшимча нафақа белгилансин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши мазкур қўшимча нафақаларни ажратиш тартиби ва шартларини тасдиқласин.


5. Ушбу Фармоннинг 1, 2, 3-бандларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек армияга чақирилувчилар ҳарбий хизматни ўташида конституцион нормаларга сўзсиз риоя қилиниши учун тегишли идораларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:

Ўзбекистон ССЖ Ҳарбий комиссарлигига жумҳурият идораси мақоми берилсин;

Тошкент вилояти ҳарбий комиссарлигини ташкил этиш учун жумҳурият бюджетидан маблағ ажратилсин.

Жумҳурият ҳарбий комиссарлиги тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Олий Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этилсин.


6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши армияга чақирилиш ёшидаги йигитларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, чақириқ комиссияларида қаттиқ назоратни таъминлаш ишларини ташкил этиш учун қўшимча равишда Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимини жорий этсин ҳамда Қорақалпоғистон МССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси соғлиқни сақлаш бошқармалари (бўлимлари)га биттадан штат ажратсин.


7. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси касаба уюшмалари ва комсомол ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон ССЖдан чақирилган йигитлар хизмат қилаётган ҳарбий қисмларга оталик қилиш ишларини кучайтирсинлар.

Жамоатчилик, уруш ва меҳнат ветеранлари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, бадиий ҳаваскорларнинг ҳарбий бўлинмаларга мунтазам бориб туриши ташкил этилсин, жумҳурият ҳаётини ёритувчи китоблар, даврий нашрлар, кинофильмлар юбориб турилсин.

Офицерлар составини тайёрлаш мақсадида туб миллатга мансуб йигитларни танлаш ва уларни ҳарбий ўқув юртларига юбориш юзасидан собитқадамлик билан иш олиб борилсин.


8. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши қуйи ҳарбий комиссарликлар ўзбек тилини ва мазкур жойда яшовчи аҳоли кўпчилигининг тилини билган ходимлар билан мустаҳкамлашда жумҳурият ҳарбий комиссарлигига зарур ёрдам кўрсатсин.


9. Ўзбекистон ССЖдан сайланган СССР халқ депутатлари, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг қўмиталари ва комиссиялари СССР Олий Кенгашида бўлажак ҳарбий ислоҳот лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида жумҳурият манфаатлари ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятига асосланиб, фаол иштирок этсинлар.


10. Оммавий ахборот воситалари қисмларда ҳарбий интизомни бузиш фактларини ва айбдорларга нисбатан кўрилган чораларни кенг ёритсинлар.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 25-27-сон, 330-модда










































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск