язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 07.05.2011 й. 14/7-сон "Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.05.2011 й. 2093-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2011 й.

N 2093-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.05.2011 й.

N 14/7


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 4 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган "Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 7-банднинг иккинчи хатбошиси "бошқа" деган сўздан кейин "нобанк" деган сўз билан тўлдирилсин.


2. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Микрокредит ташкилотида ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:

Банк телекоммуникация тармоғига уланиш учун модем алоқаси;

микрокредит ташкилоти биноси ва банк телекоммуникация тармоғининг жиҳозлари ўрнатилган автоматик телефон станцияси билан алоҳида сифатли алоқа линияси;

кафолатланган электр таъминоти (220 В);

кунлик бухгалтерия ҳисобининг юритилишини таъминловчи дастурий таъминот;

микрокредит ташкилоти фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар.

Микрокредит ташкилоти биноcи ва ундаги касса хоналари техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Микрокредит ташкилоти биноcи ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги, шунингдек ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида модем ва сифатли алоқа линияси мавжудлиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги бўйича Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосаси олиниши лозим".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 215-модда.