язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.05.2011 й. 81-сон "Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.06.2011 й. 2232-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2011 й.

N 2232




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРИНИНГ

18.05.2011 й.

N 81


БУЙРУҒИ



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни

сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа

ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 13 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.



Вазир                                                                                             З. Рўзиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 240-модда.