язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Халқ таълими вазирлигининг 15-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 18.05.2011 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2011 й. 2235-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2011 й.

N 2235

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.05.2011 й.

N 15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.05.2011 й.

N 11


ҚАРОРИ



Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 20 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) мувофиқ, болаларнинг оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Халқ таълими вазири

А. Марахимов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Икрамов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 251-модда