ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) * миқдори 298 410 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 298 410 = 1 492 050 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
1 492 051 сўмдан (10 х 298 410) = 2 984 100 сўмгача |
149 205 сўм + 1 492 050 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
2 984 101 сўм ва ундан юқори |
387 933 сўм + 2 984 100 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни ташкил этса, январь-июнь ойларида унинг жами даромади 1 200 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг 1 492 050 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июнь ойлари учун солиқ суммаси:
1 200 000 х 10% = 120 000 сўмга тенг.
Январь-май ойларида 100 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, июнь ойида унинг суммаси 20 000 сўмни ташкил этади (120 000 - 100 000).
Январь-июнь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
1 200 000 х 1% = 12 000 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-май ойларида ШЖБПҲга 10 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, июнь ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (12 000 - 10 000). Июнь ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июнь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:
200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этса, унинг январь-июнь ойларидаги даромади 1 800 000 сўмга тенг (300 000 + 300 000 + 300 000 +
...