язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1994 й. 97-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитасининг Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводи тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1994 й.

N 97



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

СПОРТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚЎҚОН НОСТАНДАРТ

АСБОБ-УСКУНАЛАР ВА ЖИҲОЗЛАР ТАЖРИБА-

ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЗАВОДИ ТЎҒРИСИДА



Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводини жаҳон бозорида рақобатга қобил халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш масалаларининг ҳал этилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 январдаги 28-сон қарори қисман ўзгартирилиб, Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспертиментал заводи Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси таркибидан "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ихтиёрига берилсин.

Заводни топшириш 1994 йил 1 январга бўлган ҳолатига кўра бир ой муддатда балансдан балансга текинга амалга оширилсин, бунинг учун қўшма буйруқ билан қабул қилиш-топшириш комиссияси тузилсин.


2. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси (Исмоилов):

Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси томонидан "Индиана ва ДДС ГМБХ" (Германия) компанияси билан биргаликда илғор хорижий технологиялардан фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бир қисмини чет элда сотиш учун етказиб бериш кафолатланган калава ип ишлаб чиқариш, спорт кийими, пойабзали, спорт буюмлари ва анжомлари тайёрлаш бўйича очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги масала ишлаб чиқилганлиги ва ҳал этилганлигини маълумот учун қабул қилсин;

икки ҳафта муддатда заводни қайта ихтисослаштириш, қўшма корхона ташкил этиш бўйича "Индиана ва ДДС ГМБХ" компанияси билан биргаликда олиб борилган ишлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси томонидан тақдим этилган тегишли материалларни кўриб чиқсин ва қайд этиб ўтилган компания билан бундан кейин ҳамкорлик қилиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводини қайта ихтисослаштиришнинг кейинги босқичлари, мўлжалланаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни қўшимча равишда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов