язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари/ Адлия вазирлигининг 23-сон, Ички ишлар вазирлигининг 3-сон "Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 31.05.2011 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2011 й. 1589-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2011 й.

N 1589-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.05.2011 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.05.2011 й.

N 3


ҚАРОРИ


Автомототранспорт воситаларини хатлаш,

бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб

ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини

хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги

маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини

шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 9 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 августдаги 138-II-сон ҳамда 2010 йил 29 августдаги 97-II-сон "Фарғона вилояти Охунбобоев туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги, 2010 йил 3 ноябрдаги 182-II-сон ва 2010 йил 4 декабрдаги 133-II-сон "Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 77-модда), 2010 йил 2 июндаги 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда), 2010 йил 24 сентябрдаги 213-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги, 2010 йил 24 декабрдаги 311-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги, 312-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги, 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги ва 314-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги 15, 5-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1589, 2006 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 253-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Адлия вазири

Р. Муҳитдинов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 278-модда