язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 11.06.2011 й. 17/1-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.06.2011 й. 1835-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2011 й.

N 1835-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.06.2011 й.

N 17/1


ҚАРОРИ



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни

харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 8 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни

харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


2. 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва Ипотека кредити беришни қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. 25-банднинг тўртинчи хатбошидаги "тасдиқланган" деган сўз "қабул қилинганлиги ҳақида штамп қўйилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 272-модда