язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Саноат/ "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 22.06.2011 й. 135-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2011 й. 2105-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2011 й.

N 2105-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР

ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА    ВА    КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА   ИШЛАРНИНГ  БЕХАТАР   ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

22.06.2011 й.

N 135


БУЙРУҒИ



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2011 йил 8 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 15 апрелдаги 126-сон буйруғи (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 21-сон, 164-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                   Б. Гулямов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 273-модда