язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш, ижро этишнинг қонуний асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2011 й. ПҚ-1566-сон "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2011 й.

N ПҚ-1566



ХОРИЖИЙ РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ТАЛАБИНИ БЕКОР ҚИЛУВЧИ

КОНВЕНЦИЯ (ГААГА, 1961 ЙИЛ 5 ОКТЯБРЬ)

ҚОИДАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари - тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - прокуратура, тергов ва суриштирув ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси - таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - бошқа барча расмий ҳужжатларга.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Конвенция депозитарийси - Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигига апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар ҳақида билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 281-модда