ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ ИЮЛЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-июль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 348 145 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 348 145 = 1 740 725 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
1 740 726 сўмдан (10 х 348 145) = 3 481 450 сўмгача |
174 072,5 сўм + 1 740 725 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
3 481 451 сўм ва ундан юқори |
452 588,5 сўм + 3 481 450 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни ташкил этади. Январь-июль ойларида унинг жами даромади 1 400 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000). У 1 740 725 сўмдан ошмайди ва унга 10 фоизлик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июль ойлари учун солиқ суммаси:
1 400 000 х 10% = 140 000 сўмга тенг.
Январь-июнь ойларида 120 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, июль ойида унинг суммаси 20 000 сўмни ташкил этади (140 000 - 120 000).
Январь-июль ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
1 400 000 х 1% = 14 000 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, июль ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (14 000 - 12 000). Июль ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июль ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади. Уларнинг суммаси:
200 000 х 4,5% = 9 000 сўмни ташкил этади*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўм тўланади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этса, унинг январь-июль ойларидаги даромади 2 100 000 сўмга тенг (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000).
16%лик ставка бўйича cолиқ солинадиган ме
...