Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1992 й. 470-сон "Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

   

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

   

13.10.1992 й.

N 470

  

ҚАРОРИ



ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА


Тожикистон Республикасидаги воқеалар туфайли юз берган вақтинчалик оғир вазият муносабати билан Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг МДҲ мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошлиқларига мурожаатига жавобан ушбу республика аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Котиби ўртоқ Р. Р. Ражабовнинг ва Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабековнинг Ўзбекистоннинг Тожикистондаги инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича вакиллари иши, унинг ҳажмлари ва муддатлари тўғрисидаги ахбороти, шунингдек, МДҲ мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Бишкек шаҳридаги кенгашида қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тожикистон Республикасига озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур халқ истеъмоли моллари, дори-дармонлар иловага* мувофиқ юборилсин.


3. Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов), Мудофаа вазирлиги (ўртоқ Аҳмедов), Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ Алматов), Давлат божхона қўмитаси (ўртоқ Абдуғаниев) инсонпарварлик ёрдами юкларининг Тожикистон Республикасига тўсиқсиз ташилишини, сақланишини ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


4. Инсонпарварлик ёрдами юклари юборилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан ажратилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисининг ўринбосари ўртоқ Б. И. Бугров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ А. Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси

  

Ш.Йўлдошев

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


А.Муталов

  

  

*) Илова берилмайди.







































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск