язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Бюджет тизими/ Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2011 й. 241-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2011 й.

N 241



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ХАРИД

ҚИЛИШДА 15 ФОИЗДАН ОРТИҚ МИҚДОРДА

АВАНС ТЎЛАШИ МУМКИН БЎЛГАН ТОВАРЛАР

(ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 24 августдаги

241-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харид қилишда

15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин

бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари

РЎЙХАТИ*

   

Т/р

Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчилар томонидан

шартномалар бўйича харид қилинадиган

товарлар (ишлар, хизматлар) номи

Аванс

тўловлари

миқдори


Изоҳ


1.

Электр энергияси


камида 30%

шартноманинг ойлик суммасидан


2.

Мазут ёқилғиси


30%

шартноманинг ойлик суммасидан


3.

Кўмир


30%

шартноманинг умумий суммасидан


4.

Пахта линти


30%

шартноманинг умумий суммасидан


5.

Геология-қидирув ишлари


30%

шартноманинг умумий суммасидан


6.

Автомобиль бензини


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


7.

Дизель ёнилғиси


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


8.

Авиация керосини


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


9.

Минерал ўғитлар


100%

шартноманинг умумий суммасидан


10.

Қора металлар прокати


100%

шартноманинг умумий суммасидан


11.

Авиа ва темирйўл чипталари


100%

чипталар нархидан, жумладан чипталарни банд қилиш ва хизмат кўрсатиш харажатларидан


12.

Барча турдаги шаҳар йўловчи транспорти йўл карточкалари


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


13.

Даврий босма нашрларга обуна бўлиш


100%

шартноманинг умумий суммасидан


14.

Қўриқлаш хизмати хизматлари


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


15.

Мобил алоқа ва телекоммуникация хизматлари


100%

шартноманинг ойлик суммасидан


16.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари


100%

шартноманинг умумий суммасидан


17.

Суғурта (ихтиёрий ва мажбурий)


100%

шартнома бўйича суғурта мукофоти суммасидан


18.

Давлат захираларидан харид қилинадиган товарлар


100%

шартноманинг умумий суммасидан


19.

Санаторийлар, дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар


100%

шартноманинг умумий суммасидан


20.

Импорт қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат "Ўзмахсусимпекс" давлат корхонаси ваколатига кирадиган ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар турлари


100%

шартноманинг умумий суммасидан


21.

Қишлоқ хўжалиги техникаси

камида 70%

шартноманинг умумий суммасидан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда лизинг асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникасидан ташқари)


22.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари


30%

шартноманинг умумий суммасидан

            

*) Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тузилган олди-сотди шартномалари бўйича биржа савдоларида сотиш олдиндан тўлиқ ҳақ тўлаш ёки чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартларида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 349-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 72-модда