Корхона юристи
Корхона юристи/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар/ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2011 й. ПҚ-1604-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.08.2011 й.
N ПҚ-1604
БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ
ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
ЭРКИНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда хусусий мулкчиликни ривожлантириш йўлида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти кўламларини кенгайтириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ҳукумат қарорлари билан белгиланган тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат беришга доир 1-иловага мувофиқ ҳужжатларнинг амал қилиши 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бекор қилинсин.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларининг янги турларини жорий этиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта хатловдан ўтказсин ҳамда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга доир замонавий шарт-шароит ва талабларга жавоб бермайдиган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклайдиган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
2. 2011 йил 1 октябридан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
кичик саноат ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун ер участкаларини ажратишга доир мурожаатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш муддати бир ойдан ошмаслиги шарт;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки бўлган, вақтинча бўшаб ётган ва ишлатилмайдиган хоналарни уларда ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича мурожаатлари 7 кун мобайнида кўриб чиқилишини таъминлашга мажбурдирлар;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан, ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш "бир дарча" тамойили бўйича амалга оширилади, бунда ваколатли давлат органларига уларни зарур ҳолларда келишишни таъминлаш вазифаси юклатилади;
рухсат этувчи ҳужжатларни бериш муддати тадбиркорлик субъектлари ариза берган вақтдан бошлаб, 30 иш кунидан ошмаган ҳолда чегараланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида хусусиятли фаолият турлари бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиботларни тубдан соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича аниқ таклифларни 2011 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, тажриба тариқасида, экспортга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тартиботларнинг божхона расмийлаштируви, декларация қилиш, сертификатлаштириш, санитария-эпидемиология назорати ва
...