язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Умумий қоидалар/ Молия вазирлигининг 51-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/12-18/05-сон "Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 11.08.2011 й. Қарори (АВ томонидан 09.09.2011 й. 2263-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2011 й.

N 2263

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2011 й.

N 51


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.08.2011 й.

N 01/12-18/05


ҚАРОРИ



Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда

иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")

бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи

тўловларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 19 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сонқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2007 йил 24 июлдаги 151-сон "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги, 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги "Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 86, 01/06-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1262, 2003 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 4 мартдаги "Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 38, 01/06-04-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-1, 2004 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 180-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 25 январдаги "Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 7, 01/06-18/01-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-2, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 56-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 6 апрелдаги "Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 37, 01/12-18/08-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-3, 2007 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси в.б.

  

А. Абдухакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 384-модда