ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг сентябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-сентябрь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 462 545 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 57 200 + 57 200) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 462 545 = 2 312 725 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
2 312 726 сўмдан (10 х 462 545) = 4 625 450 сўмгача |
231 272,5 сўм + 2 312 725 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
4 625 451 сўм ва ундан юқори |
601 308,5 сўм + 4 625 450 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни, август-сентябрь ойларида эса 230 000 сўмни ташкил қилди. Унинг январь-сентябрь ойларидаги 1 860 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 230 000 + 230 000) даромади 2 312 725 сўмдан ошмайди ва унга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-сентябрь ойлари учун солиқ суммаси:
1 860 000 х 10% = 186 000 сўмга тенг.
Январь-август ойларида 163 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, сентябрь ойида унинг суммаси 23 000 сўмни (186 000 - 163 000) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
1 860 000 х 1% = 18 600 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-август ойларида ШЖБПҲга 16 300 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, сентябрь ойи учун бадаллар 2 300 сўмни (18 600 - 16 300) ташкил этади. Сентябрь ойи учун бюджетга:
23 000 - 2 300 = 20 700 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг сентябрь ойидаги иш ҳақининг жами суммаси - 230 000 сўмдан ундирилади:
230 000 х 4,5% = 10 350 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
230 000 - 23 000 - 10 350 = 196 650 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни, август-сентябрь ойларида - 345 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан жами даромад 2 790 000 сўмга (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 345 000 + 345 000) тенг.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб,
...