ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирининг 27.08.2011 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.09.2011 й. 2270-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.09.2011 й.
N 2270
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
27.08.2011 й.
N 57
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг
даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш
ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни
тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 7 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 2 сентябрдаги 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1865, 2008 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 424-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 408-модда