ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 12.08.2010 й. 137-II-сон "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2010 й.

N 137-II



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАНГИОТА

ВА ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ

ҲАМДА  ТОШКЕНТ  ВИЛОЯТИНИНГ  ЗАНГИОТА,

ҚИБРАЙ ТУМАНЛАРИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

ҲАМЗА ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкеит вилояти таркибида Зангиота ва Тошкент туманлари негизида умумий майдони 38299,6 гектар бўлган Зангиота тумани тузилиб, унинг таркибига Келес шаҳри, Эшонгузар ва Ўртаовул қўрғонлари, Бўзсув, Гулистон, Зангиота, Кўксарой, Кўктерак, Масалбой, Назарбек, Туркистон, Хонобод, Чиғатой Оқтепа, Чоштепа, Чувалачи, Эркин, Юнусобод, Ўзгариш, Қатортол, Қизғалдоқ, Ҳасанбой қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.

Келес шаҳри Зангиота туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.


3. Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудининг бир қисми:

505,4 гектар майдон (Қибрай тумани билан чегарадош, аҳоли пунктлари бўлмаган ҳудуд) Тошкент вилоятининг Қибрай тумани таркибига;

278 гектар майдон (Гўзал ва Олмос маҳаллалари ҳудуди) Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани таркибига берилсин.


4. Тошкент вилояти Зангиота, Қибрай туманларининг ва Тошкент шаҳри Ҳамза туманининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1-5-иловаларга* биноан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларидаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари туманлар Кенгашлари депутатлари янги тузилган халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


7. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.


8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                     Д. Тошмуҳамедова



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 8-сон, 305-модда






















































Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск