Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмалар (АВ томонидан 19.10.2011 й. 2279-сон билан рўйхатга олинган Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш"га илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 19 октябрда 2279-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасининг

Мулкни баҳолаш миллий стандарти

(11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида давлат уй-жой фондининг

қийматини баҳолаш"га

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС)

"Хусусийлаштириш     мақсадида     давлат     уй-жой

фондининг қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


11-сон МБМСни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар 11-сон МБМСни амалда қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган.



I БОБ. БАҲОЛАШГА ОИД ВАЗИФАНИ БЕЛГИЛАШ

ВА БАҲОЛАШ ОБЪЕКТИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ


1. Баҳолашга оид вазифани аниқлаш буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда амалга оширилади. Баҳолашга оид вазифада баҳолаш объектини баҳолашнинг асосий шартлари, шунингдек баҳолаш ўтказишнинг чекловчи шартлари аниқланади ва ифодаланади.


2. Баҳолашга оид вазифа қуйидаги шаклда тузилади:

Баҳолаш объекти (номи ва қисқача таърифи)



Балансда сақловчи (номи, реквизитлари)



Баҳолаш объектининг жойлашган ери


Баҳолаш буюртмачиси ва унинг реквизитлари


Баҳоловчи ташкилот ва унинг реквизитлари


Баҳолашни ўтказиш учун асос


Баҳолаш мақсади ва вазифаси (баҳолашни белгилаш)


Аниқланадиган қиймат тури


Чекловчи шартлар


Баҳолаш санаси


Дастлабки маълумотлар рўйхати



Баҳолашни ўтказиш жадвали (муддатлари)


Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолашга оид вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.


3. Баҳолашга оид вазифа баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади.



II БОБ. БАҲОЛАШ ОБЪЕКТИНИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ


4. Йиғилган (буюртмачидан ёки унинг вакилларидан олинган) бирламчи ҳужжатларга эга бўлган ҳолда, баҳоловчи буюртмачининг вакили ёки баҳолаш объектининг балансда сақловчиси вакили билан биргаликда баҳолаш объектини кўздан кечириш, унинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, уни тавсифлаш, ўлчаш ва баҳолаш объектини индентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.


5. Баҳолаш объектини идентификация қилишда баҳолаш объектининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг буюртмачи ва (ёки) унинг вакили тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги аниқланади ҳамда баҳоловчи томонидан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги квартиранинг (уйнинг) турар жой ва ёрдамчи хоналари техник тавсифи тўлдирилади.

Шунингдек, баҳолаш объектига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлиги ўрганилади.

Зарурат бўлганда баҳоловчининг сўровига биноан ҳужжатларни тақдим қилган шахс томонидан тегишли ҳужжатларга аниқликлар (изоҳлар) қўшимча маълумотномалар кўринишида расмийлаштирилади.

Баҳолаш объектини идентификация қилиш бўйича бажарилган барча ишларни баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиради.


6. Баҳолаш объектини баҳолашда қуйидагиларни тавсифлаш ва идентификация қилиш лозим:

номи, функционал вазифаси ва жорий фойдаланиш;

баҳолаш объекти (уй-жой иморатлари зонасини кўрсатган ҳолда) жойлашган ер, унинг физик ва ҳуқуқий тавсифи;

баҳолаш объектининг умумий майдони;

баҳолаш объектига алоқадор бўлган чеклашлар ва қўшимча юкламалар.



III БОБ. АХБОРОТ ЙИҒИШ ВА УНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


7. Баҳолаш объектларини баҳолаш учун ахборот йиғиш тартиби:

зарур маълумотлар таркибини аниқлаш;

зарур ахборотни йиғиш;

маълумотларни тизимга солиш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш;

ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баён этишни ўз ичига олади.


8. Баҳоловчи баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни йиғишни амалга оширади, баҳолаш объектининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўрганади, баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун муҳим бўлган ахборотни таҳлил қилади.


9. Баҳолаш буюртмачиси томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилиниши лозим:

турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер;

балансда сақловчи томонидан бериладиган баҳолаш объекти тўғрисидаги маълумотнома, жумладан уй-жойнинг қурилган йили, уй-жойнинг жойлашувининг зоналлиги, унинг бошланғич баланс қиймати (ўтказилаётган қайта баҳолашни кўрсатган ҳолда), йиғилган амортизацияси, қолдиқ баланс қиймати тўғрисидаги маълумотлар, уй-жойнинг нотурар жойлар майдони ажратилган ҳолдаги умумий майдони тўғрисидаги маълумотлар;

уй-жой жойлашувининг зоналлигини ҳамда квартиранинг қайта планлаштиришдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мажбурий кўрсатилган баҳолаш объектининг инвентарь ҳужжатлар йиғмажилди нусхаси.


10. Йиғилган ахборотни, агарда қўшимча ахборотдан фойдаланиш баҳолаш объекти баҳолаш қиймати якуний миқдорининг жиддий ўзгаришига олиб келмаса, ишончли ҳисобланади. Агарда ахборотнинг етарли эмаслиги баҳолаш объектини баҳолаш қийматининг якуний натижасига таъсир қилса, бу ҳолат баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.



IV БОБ. БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИНИ

ТАНЛАШ, АСОСЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ


11. Давлат уй-жой фонди қийматини хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш объектининг қийматини баҳолашда фақат қолдиқ баланс қийматини аниқлаш усулидан фойдаланилади.


12. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

балансда сақловчининг бухгалтерия маълумотлари бўйича уй-жойнинг бошланғич қиймати, уй-жой таркибига кирадиган нотурар жойларнинг (мавжуд бўлганда) бошланғич қиймати, шунингдек йиғилган амортизация аниқланади;

инвентарь ҳужжатлар йиғмажилди маълумотлари бўйича уй-жойнинг майдони ҳамда уй-жой таркибига кирадиган нотурар жойлар (мавжуд бўлганда) майдони аниқланади;

1 кв.м. турар жойнинг қиймати уйнинг барча квартиралари умумий майдонининг йиғиндисига нисбатан уй-жой қолдиқ баланс қийматининг нисбати сифатида ҳисобланади. Уй-жойда нотурар жойлар мавжуд бўлган тақдирда, қуйидаги формула бўйича уларнинг қиймати ҳамда умумий майдони ҳисобдан чиқариб ташланади:

  


(Cб - Снт) -   

Q х (Cб - Снт)

, бу ерда:

Ц =

100


(Fум - Fнт)





   

Ц - умумий майдон 1 кв. метрининг қолдиқ баланс қиймати;

Сб - уйнинг баланс қиймати;

Снт - нотурар жойларнинг баланс қиймати;

Q - йиғилган амортизация меъёри;

Fум - уйнинг умумий майдони;

Fнт - нотурар жойларнинг майдони;

баҳоланаётган турар жойнинг қиймати қуйидаги формула бўйича 1 кв. метрнинг қолдиқ баланс қийматини квартиранинг умумий майдонига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:


Цф = Ц х Fкв, бу ерда:


Цф - баҳоланаётган турар жойнинг қолдиқ баланс қиймати;

Ц - умумий майдон 1 кв. метрининг қолдиқ баланс қиймати;

Fкв - квартиранинг умумий майдони.


13. Йиғилган амортизация 90 ва ундан юқори фоизни ташкил қилган тақдирда, қолдиқ баланс қиймати сифатида бошланғич қийматнинг 10 фоизи қабул қилинади.


14. Баҳоловчи томонидан турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициенти ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 2-иловасига мувофиқ Уй-жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициентларини ҳисоблашда келтирилган коэффициентларни қўшиш йўли билан ҳисобланади.


15. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳоловчи баҳолаш объектининг қолдиқ баланс қийматини ҳамда истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини кўрсатади.



V БОБ. БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ


16. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти қийматини аниқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ёзма тарзда тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.


17. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объектига тавсиф берилади, йиғилган ахборот, ҳисоб-китоблар, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолаш мақсади, шунингдек баҳолаш натижаларини тўлиқ ва бир хилда талқин қилишни таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар баён этилади.


18. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган дастлабки маълумотлар таркиби ва ўтказилган баҳолаш жараёнини баён этишнинг кетма-кетлиги баҳолаш объекти қийматини ҳисоблашни тўлиқ акс эттириш имконини бериши ва ўхшаш натижаларга олиб келиши лозим.


19. Ҳисобот фақат баҳолаш жараёнида ҳисоблаш ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.


20. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни амалга ошириш вақтида фойдаланилган ёки ҳисоблашлар натижасида олинган ахборотнинг манбаига ҳавола қилиниши лозим.


21. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

  

N

NN

НОМИ


1.

1.

Титул варағи


2.

2.

Мундарижа


3.

3.

Умумлаштирувчи қисм (илова хат)


4.

4.

Баҳолашга оид вазифани белгилаш


5.

5.

Кириш



5.1.

Объектнинг тавсифи



5.2.

Квартиранинг (уйнинг) турар жой ва ёрдамчи хоналарининг техник тавсифи


6.

6.

Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини аниқлаш



6.1.

Қолдиқ баланс қийматини аниқлаш



6.2.

Истеъмолчилик сифатлари коэффициентларини ҳисоблаш


7.

7.

Хулоса




Иловалар


       

22. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот рақамланган ва баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан бетма-бет имзоланган, тикилган, шунингдек баҳолаш буюртмачиси шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

23. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи фойдаланган ва баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, шунингдек техник инвентаризация ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатлар келтирилиши лозим. Агарда бу баҳолаш тўғрисидаги вазифада белгиланган бўлса, баҳолаш объектининг унинг баҳолаш санасидаги жорий ҳолатини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд бўлиши мажбурийдир.

Иловада баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхалари ҳам келтирилиши лозим.


24. Баҳоловчи ташкилот кўрилган зарарлар ёки баҳолаш объектининг суд томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган қиймати ҳаққоний эмас деб топилганлиги учун, агар улар баҳолаш буюртмачиси ёки учинчи шахслар томонидан ишончсиз ахборот берилиши оқибатида вужудга келган бўлса, жавобгар бўлмайди.



VI БОБ. СТАНДАРТДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ


25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баҳоловчига 11-сон МБМС талабларига тўлиқ ёки қисман риоя қилиш имкониятини бермаган ҳолатларда баҳоловчи қийматни аниқлаш бўйича тегишли ҳисоб-китобларни ва тегишли баҳолаш тартиботларини қўллаши лозим. Бунда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш билан бир қаторда 11-сон МБМС талабларидан четга чиқиш сабаблари далиллар билан асосланиши лозим.






Услубий кўрсатмаларга

1-ИЛОВА



_________________________ манзилидаги квартиранинг

          

(уйнинг) турар жой ва ёрдамчи хоналари

ТЕХНИК ТАВСИФИ

(Ер тузиш, рўйхатга олиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг маълумотлари

ҳамда балансда сақловчининг маълумотлари асосида тўлдирилади)


1.1. Квартиранинг турар жой ва ёрдамчи хоналари _________ қаватда жойлашган ва қуйидагилардан иборат алоҳида (умумий) квартирадир (уйнинг четки қисмида ёки четки қисмида эмаслиги кўрсатилади):

а) яшаш хоналари, майдони билан


N 1


кв. м

N 2


кв. м

N 3


кв. м

N 4


кв. м

Бутун квартиранинг яшаш майдони


кв. м

б) ошхона (умумий майдони)


кв. м

в) ваннахона


кв. м

г) туалет


кв. м

д) йўлак


кв. м

е) жойлаштирилган шкафлар


кв. м

ж) балконлар


кв. м

з) лоджиялар (пешайвонлар)


кв. м

Нотурар жой майдони



Квартиранинг умумий майдони


кв. м

1.2. Хоналарнинг баландлиги


м

1.3. Квартира/домнинг баланс бўйича қиймати


сўм

1.4. Қолдиқ баланс қиймати


сўм

2. Уйга доир умумий маълумотлар:

Лойиҳа серияси


Ташқи деворлар материали


Том ёпқич материали


Қаватлар сони


Жиҳозланган:


сув ўтказгичлар тизими


канализация тизими


иситиш тизими


телефон алоқаси


электр ёриткичлар тизими


ахлат ташлаш қувури


лифтлар


          

Тузди: _______________________________________________

Келишилди:

Балансда сақловчи ____________________________________

Квартирани ижарага олувчи ___________________________

    





Услубий кўрсатмаларга

2-ИЛОВА



Уй-жойнинг истеъмолчилик

сифатлари коэффициентларини

ҲИСОБЛАШ

I. Ҳудудий жойлаштирилганлик коэффициентлари


К1д. Уй-жой иморатининг зоналар бўйича жойлашуви



Ҳар йили тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари


Ҳар бир зона учун солиштирма улушлари


1-зона




2-зона




3-зона




4-зона




5-зона




6-зона




7-зона




8-зона




9-зона




10-зона




11-зона




12-зона




13-зона




14-зона




К1д. Ҳар йили тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари базасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


Коэффициентни ҳисоблаш ҳар бир зона учун солиштирма улушларини бериш йўли билан ўтказилади, яъни барча зоналар бўйича солиқ ставкаси қўшилади ва ҳар бир зона учун солиштирма улуш чиқарилади.

Олинган солиштирма улушлар уй-жой иморатининг ҳар бир зонаси учун ҳудудий жойлаштирилганлик кўрсаткичи ҳисобланади.


Изоҳ: бунда уй-жой иморати зоналари бўйича уй-жойнинг жойлашуви коэффициенти тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари базасидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили қайтадан ҳисоблаб чиқилади.


Кўрсаткичлар


Тавсифи


Қийматнинг

ўзгариши фоизда


ошиши


камайиши


К2д. Уй-жойнинг квартал ичида жойлашганлиги


Шовқин даражаси пасайган, микроиқлим яхшиланиши


6.0


К3д. Уй-жойнинг магистрал кўчалар бўйлаб жойлашганлиги


Транспорт ҳаракатидан чиқадиган шовқин, газланганлик (асосий олд томони билан (магистрал кўчаларнинг) қизил чизиғидан чиқиб кетган уй-жойлар учун )



6.0

К4д. Уй-жойнинг жамоат транспорти бекатидан 500 м нарида жойлашганлиги


Жамоат транспортидан фойдаланишнинг қулайлиги


6.0


К5д. Уй-жойнинг савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан 500 м нарида жойлашганлиги


Товарлар сотиб олиш ва маиший хизматлардан фойдаланишнинг қулайлиги


6.0


К6д. Уй-жойнинг йирик ишлаб чиқариш объектлари, аэродромлар, темир йўллардан узоқлашиш зоналарига яқин жойлашганлиги


Атмосферанинг самолётлар парвози ва темир йўллар таркиби ҳаракатидан, зарарли чиқиндилардан газлар билан тўлганлиги



10.0

II. К7д. Уйнинг истеъмолчилик хусусиятлари


5 қаватдан ортиқ қаватли уйларда лифтнинг йўқлиги




3

Галерея туридаги уй




1

Оилавий ётоқхона туридаги уй




Ишлайдиган ахлат ташлаш қувури мавжудлиги



2


Уй деворларининг конструктив тавсифлари





дарахт




10

ғишт



10


III. Квартираларнинг сифат кўрсаткичлари


К1к. Квартираларнинг уйнинг охирги қаватида жойлашганлиги


Йил фасллари бўйича хона ички ҳароратининг бир меъёрда бўлмаслиги


Сифат кўрсаткичига таъсир қилувчи фоизларни ҳисоблаш қуйида келтирилган


К2к. Квартираларда марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг йўқлиги


Сувни иситиш ва хоналарни иситишдаги ноқулайликлар



5.0

К3к. Санузелларнинг (ванна ва ҳожатхонанинг) бир хонага жойлашганлиги




3

К4к. 7 кв.м. дан катта ошхона майдони



4 ва ҳар бир 3 кв.м. га ошишда 0,2 дан қўшиб борилади



К5к. Йирик панелли уйлар учун квартираларнинг четки қисмларда жойлашганлиги


Хоналардаги ҳарорат-намлик режимининг етарли эмаслиги



4.0

        

        

IV. Квартирани истеъмолчилик хусусиятларининг қаватларга

боғлиқ ҳолдаги коэффициентлари (фоизларда)


1. 4 қаватгача бўлган квартиралар учун

К1 - (+3) - 1-қаватга ва (-3) охирги қават учун;

К2 - 0 - барча оралиқдаги қаватлар учун.


2. Қават (5 қаватли уй):

К1 - (+3) - 1, 2, 3-қаватлардаги ва (-3) 5-қаватдаги квартиралар учун;

К2 - 0 - 4-қаватдаги квартиралар учун.


3. Қават (9 қаватли уй):

К1 - (+3) - 1 дан бошлаб 4-қаватлардаги ва (-3) 9-қаватдаги квартиралар учун;

К2 - 0 - 7, 8-қаватлардаги квартиралар учун;

К3 - (+1) - 5, 6-қаватлардаги квартиралар учун.


4. Қават (12 қаватли уй):

К1 - (+3) - 1 дан бошлаб 4-қаватлардаги ва (-3) 12-қаватдаги квартиралар учун;

К2 - (-2) - 9 дан бошлаб 11-қаватлардаги квартиралар учун;

К3 - 0 - 7, 8-қаватлардаги квартиралар учун;

К4 - (+1) - 5, 6-қаватлардаги квартиралар учун.


5. Қават (16 қаватли уй)

К1 - (+3) - 1 дан бошлаб 5-қаватлардаги ва (-) 16-қаватдаги квартиралар учун;

К2 - (-2) - 12 дан бошлаб 15-қаватлардаги квартиралар учун;

К3 - 0 - 9 дан бошлаб 11-қаватлардаги квартиралар учун;

К4 - (+1) - 6 дан бошлаб 8-қаватлардаги квартиралар учун.


6. Хоналарнинг баландлиги:

К1 - (-4) - баландлиги 2,5 м дан кам бўлган квартиралар учун;

К2 - 0 - баландлиги 2,5 м дан 2,7 м гача бўлган квартиралар учун;

К3 - (+2) - баландлиги 2,7 м дан 3 м гача бўлган квартиралар учун;

К4 - (+5) - баландлиги 3 м дан ортиқ квартиралар учун.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 459-модда



























































Время: 0.2098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск