Внимание! Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.
Корхона юристи
Корхона юристи/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар/ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари/ Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2011 й. 283-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.10.2011 й.
N 283
БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ
ЭТИШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ
АМАЛГА ОШИРИШДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВ
ФУНКЦИЯЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чекловчи бюрократик тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган 1-иловага мувофиқ рухсат бериш тартиботларининг амал қилишини 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб бекор қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 2-иловага мувофиқ рўйхатга асосан умуммажбурий тусдаги ҳужжатлари, улардаги рухсат бериш тартиботларини бекор қилган ҳолда, бекор қилинишини таъминласин;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботлари белгиланганлиги аниқланганда кўрсатиб ўтилган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳ
...