ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2002 й. 176-сон "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.05.2002 й.
N 176
"АМАНТАЙТАУ-ГОЛДФИЛДС" ҚЎШМА
КОРХОНАСИГА НОЁБ МЕТАЛЛАР ҚАЗИБ
ОЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ УЧУН ЕР
АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Марказий Қизилқум минтақасида ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига асосан, Навоий вилояти ҳокимлигининг "Амантайтау-Голдфилдс" Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун 10 йил муддатга ерни ижарага бериш ҳақидаги таклифларига мувофиқ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 февралдаги 51-сон қарори билан Навоий вилояти Конимех туманидаги "Қарақота" ширкат хўжалиги ҳудудидан ажратилган 650,65 гектар ердан 267,8 гектари қайтариб олиниб, 382,85 гектар ер "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонасига ижара асосида қолдирилсин;
Томди туманидаги "Томди" ширкат хўжалиги ҳудудидан 113,43 гектар яйлов ерлар "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонасига ижарага берилсин.
2. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда ер участкасини "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонасига ижарага бериш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштирсин.
3. Навоий вилояти ҳокимлиги (Ғ.Д. Дилов):
ер участкаси ижара шартномасини имзоласин ҳамда мазкур шартномада ерни ижарага берувчиларнинг манфаатлари назарда тутилишини таъминласин;
ишлаб чиқариш зарурияти тақоза этганда юқорида кўрсатилган муддатнинг узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга белгиланган тартибда ўзгартирилишини назарда тутсин.
4. "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонаси ижарага берилган ерни ижара муддати тугагандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлган ҳолга келтириб, "Қарақота" ва "Томди" ширкат хўжаликларига қайтариб беришни таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Амантайтау-Голдфилдс" қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ер ажратиш тўғрисида" 1996 йил 8 февралдаги 51-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Юсупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов