ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2011 й. 287-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.10.2011 й.
N 287
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА
БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ
АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР
РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш, саноат салоҳиятини, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобига ривожлантириш, шу асосда Наманган вилояти аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрда Наманган вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;
Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;
Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов):
бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;
ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил этсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2011 йил 26 октябрдаги
287-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 30 сентябрда Наманган вилоятида бўлган
вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари |
Масъул бажарувчилар |
Бажариш муддатлари |
1. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига Наманган вилоятининг "Истиқлол" корхонаси учун илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, намойиш залини, замонавий дизайн бўйича ательени, тажриба ишлаб чиқариш цехини ўз ичига олувчи Дизайн ва модалар марказини ташкил этиш. Ушбу мақсадларда хорижий мамлакатлар (Франция, Италия, Германия)га борган ҳолда дизайн ва модалар марказлари ишларини ташкил этиш тажрибаси ва тизимини ўрганиш. |
Азимов Р.С., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), "Ўзбекенгилсаноат" ДАК (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Турдиев), Молия вазирлиги (Турсунов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов) |
2012 йил IV чорак 2011 йил 30 декабргача |
2. |
Дўстлик шоҳ кўчаси ва Бобур кўчасида жойлашган кўп квартирали уйлар ва маъмурий биноларнинг таянч қисмини гранит плиталар билан қоплаш тадбирларини амалга ошириш. |
Хўжаев Б.А., "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) |
2011 йил 10 ноябргача таклифлар тайёрлаш. 2012 йил II чоракда тадбирларни амалга ошириш |
3. |
Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" марказий спорт стадионини реконструкция қилишни тугаллаш. |
Хўжаев Б.А., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Ўзбекистон футбол федерацияси (Усманов) |
2012 йил IV чорак |
4. |
Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда шаҳарнинг марказий ва шоҳ кўчаларида жойлашган маъмурий ва тураржой биноларининг фасадларини қайта бўяш юзасидан таклифлар киритиш. |
Хўжаев Б.А., "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев) |
2012 йил 10 ноябргача |
5. |
ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига Пунган-Наманган йўналиши бўйича 4Р112 автомобиль йўлининг 75 километрли участкасини ҳаракатланишни 4 полосага ўтказишни назарда тутган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
Азимов Р.С., Хўжаев Б.А., Молия вазирлиги (Турсунов), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) |
2012 йил III чорак қурилишнинг бошланиши - 2012 йил IV чорак |
6. |
Дўстлик шоҳ кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич тўсиқларининг дизайнини яхшилаш. |
Хўжаев Б.А., "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), "Ўзавтойўл" ДАК (Абдуллаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) |
2012 йил 1 январгача |
7. |
Хорижий инвестор билан биргаликда ипакчилик саноатини ривожлантириш юзасидан тўлиқ циклга (тут кўчатлари экишдан бошлаб ипак газламалар ишлаб чиқаришгача) эга бўлган йирик комплекс яратиш. |
"Ўзбекенгилсаноат" ДАК (Хайдаров), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов) |
2011 - 2013 йиллар |
8. |
Жамият ҳаётининг турли соҳаларида (санъат, адабиёт, спорт, тадбиркорлик ва бошқаларда) иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. |
Арипов А.Н., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (Ғаниев) |
2011 йил 10 ноябргача |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 463-модда