ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ НОЯБРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-ноябрь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 576 945 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 57 200) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 576 945 = 2 884 725 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
2 884 726 сўмдан (10 х 576 945) = 5 769 450 сўмгача |
288 472,5 сўм + 2 884 725 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
5 769 451 сўм ва ундан юқори |
750 028,5 сўм + 5 769 450 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни, август-ноябрь ойларида эса 230 000 сўмни ташкил қилди. Унинг январь-ноябрь ойларидаги 2 320 000 сўмлик (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 230 000 + 230 000 + 230 000 + 230 000) даромади 2 884 725 сўмдан ошмайди ва унга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади.
Январь-ноябрь ойлари учун солиқ суммаси:
2 320 000 х 10% = 232 000 сўмга тенг.
Январь-октябрь ойларида 209 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, ноябрь ойида унинг суммаси 23 000 сўмни (232 000 - 209 000) ташкил этади.
Январь-ноябрь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
2 320 000 х 1% = 23 200 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 20 900 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, ноябрь ойи учун бадаллар 2 300 сўмга (23 200 - 20 900) тенг.
Ноябрь ойи учун бюджетга:
23 000 - 2 300 = 20 700 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг ноябрь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 230 000 сўмдан ундирилади:
230 000 х 4,5% = 10 350 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
230 000 - 23 000 - 10 350 = 196 650 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни, август-ноябрь ойларида - 345 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан жами даромад 3 480 000 сўмга (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 345 000 + 345 000 + 345 000 + 345 000) тенг.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзиш керак:
(3 480 000 - 2 884 725) х 16% = 595 275 х 16% = 95 244 сўм.
Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, бир ойда ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоригача даромаддан олинадиган солиқ миқ
...