язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар/ Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 306-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

306-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга

оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини белгилайди ҳамда барча юридик шахсларга, шунингдек фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади) жорий этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Молия вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан шакллантириладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) киритилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларидан ва уларнинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланишга рухсат этилади.

4. Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга йўл қўйилмайди.


5. Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар. Тўлов терминалидан бериладиган чекни харидорларга бериш мажбурий ҳисобланади.



II. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


6. Назорат-касса машиналари ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификация бўйича органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланиши ва хўжалик фаолияти амалга ошириладиган жой бўйича туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.


7. Сертификатга эга бўлмаган ва (ёки) белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган ёхуд давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилмаган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилган ҳолда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўлламасдан амалга оширилган фаолият сифатида қаралади.

8. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатадиган, уларни таъмирлайдиган хизмат кўрсатувчи ташкилот (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилот деб аталади) билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


9. Назорат-касса машиналари носозлиги муносабати билан уларни таъмирлаш зарур бўлганда хўжалик юритувчи субъект бу ҳақда дарҳол назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларини назорат-касса машиналарининг моделини, завод рақамини ва рўйхатдан ўтказилган рақамини кўрсатган ҳолда эркин шаклда хабардор қилиши ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан мутахассисни чақириши шарт.


10. Давлат солиқ хизмати органлари билдиришнома ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хўжалик юритувчи субъект билан хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасини турғун таъмирлаш жойига етказиш юзасидан тузган далолатнома-кўрсатма олинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай, агар носозликни жойнинг ўзида бартараф этиш имкони бўлмаса, назорат-касса машинасини пломбани бузган ҳолда таъмирлашга юбориш ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларига аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда ёзиладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича квитанция дафтарчаларини тақдим этади. Квитанция дафтарчалари пулни ҳисоб-китоблар амалга оширилгунга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади. Квитанцияларнинг ушбу шаклидан электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам фойдаланилади.

11. Назорат-касса машинасини таъмирлаш тамом бўлгандан кейин давлат солиқ хизмати органлари вакили хўжалик юритувчи субъект иштирокида янги тамға ўрнатади.


12. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича назорат-касса машинаси таъмирланганлиги тўғрисидаги далолатномани ва назорат-касса машинасининг фискал хотираси кўрсаткичлари қайд этилганлиги тўғрисидаги далолатномани тузади. Бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинаси билан биргаликда далолатномалар нусхаларини хўжалик юритувчи субъектга ва давлат солиқ хизмати органларига беради.

Агар назорат-касса машинасини таъмирлашнинг кафолатли муддати мавжуд бўлса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасининг паспортида таъмирлаш тўғрисида тегишли белгини қайд этади ва таъмирлашни амалга оширган хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг тўлиқ номини, почта манзили ва телефон рақамини, шунингдек таъмирланган назорат-касса машинаси тамғаланган тамғанинг босма изини кўрсатади.


13. Хўжалик юритувчи субъект тугатилган, қайта ташкил этилган, назорат-касса машинаси турган жой ўзгарган тақдирда, шунингдек назорат-касса машинаси ушбу хўжалик юритувчи субъектдан фойдаланишдан чиққан тақдирда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишдан чиқариш юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига уни тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин амалга оширилади.



III. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


14. Назорат-касса машинаси ҳар куни иш бошланишидан олдин (хўжалик юритувчи субъектнинг буйруғи билан биркитилган) масъул шахс томонидан умумий техник ҳолати, созлиги ҳамда сана ва вақт аниқ кўрсатилиши юзасидан текширилади.


15. Назорат-касса машинаси ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи чекни мажбурий тартибда бериши керак. Назорат-чек лентаси мавжуд бўлмаган тақдирда назорат-касса машинасини қўллашга йўл қўйилмайди.


16. Сотиб олинган товарлар (бажарилган ишлар) ва кўрсатилган хизматлар учун харидорларга бериладиган касса чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) солиқ тўловчининг - хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва идентификация рақами;

б) тўлов суммаси;

в) товарлар ва хизматлар номи;

г) тўлов санаси ва вақти;

д) назорат-касса машинасининг завод рақами;

е) чекнинг тартиб рақами;

ж) фискал режим белгиси.

Касса чекларида бошқа реквизитлар ҳам бўлиши мумкин.


17. Хўжалик юритувчи субъект иш куни охирида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтари мажбурий тартибда тўлдирилган ҳолда ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиши шарт. Қабул қилинган нақд пул миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилади ва хўжалик юритувчи субъект томонидан камида беш календарь йил сақланади.

18. Назорат-касса машинаси тамғаларининг бутлиги учун жавобгарлик шахсан хўжалик юритувчи субъект раҳбарига юкланади.



IV. ЎЗ ФАОЛИЯТИНИНГ ХУСУСИЯТИГА КЎРА АҲОЛИ

БИЛАН ПУЛЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ФИСКАЛ ХОТИРАГА ЭГА

БЎЛГАН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАМАСДАН

АМАЛГА ОШИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


19. Ушбу қарорга 3-илованинг 1-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган чипталар, талонлар, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда берган ҳолда амалга ошириши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект чипталар, талонлар, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш бошлангунга қадар давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилади. Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни икки кун муддатда рўйхатдан ўтказади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган чипталари, талонлари, чеклари ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади.

Шаҳар ва шаҳар атрофи транспорт воситаларида йўловчиларни ташиш учун расмийлаштирилган йўлкира чипталари, шунингдек чипталар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар уларни сотишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси қўлланилган тақдирда рўйхатдан ўтказилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар электрон чипталарни, шунингдек хизматларни кўрсатувчилар томонидан тартиб рақами қўйилмаган ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳужжатларни сотишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаши шарт.

Механик аппаратлар (автоматлар) воситасида нақд пул маблағлари тўланган ҳолда аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳам фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси (фискал регистраторлар) мажбурий қўлланилган ҳолда амалга оширилиши керак.

20. Квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзмасдан ёки зарур тарзда рўйхатдан ўтказилмаган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзиб ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда, назорат-касса машинасини қўлламасдан ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишга тенглаштирилади.


21. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўз хоҳишига кўра ҳисоб-китобларни назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Аҳоли билан ҳисоб-китобларни назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда амалга оширишни истаган хўжалик юритувчи субъектларга назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш ва уни қўллашнинг умумий тартиби жорий этилади.



V. КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ЮРИТИШ


22. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса операцияларини юритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


23. Товарни қайтариш, алмаштириш, унинг камчиликларини бепул бартараф этиш, зарур сифатга эга бўлган товарга айирбошлаш, шунингдек харидорга (буюртмачига) камчиликлари бўлган товарларни сотишда унинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


24. Назорат-касса машинасининг фискал хотирасига киритилган нақд тушум суммасини қайтариш ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.



VI. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИГА

ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТАДИГАН ВА УЛАРНИ

ТАЪМИРЛАЙДИГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АЛОҲИДА ТАЛАБЛАР


25. Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машиналарини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун тегишли моддий-техник базага, асбоб-ускуналар, амалий дастурлар (версиялар), эҳтиёт қисмларга, норматив ва фойдаланиш ҳужжатларига, зарур шарт-шароитлар ва мутахассисларга эга бўлиши керак.


26. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар таъмирлаш юзасидан буюртмаларни қабул қилиш пунктини ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда сервис хизматлари кўрсатиш билан банд бўлган биркитилган мутахассислар тўғрисида тегишли давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Буюртмаларни қабул қилиш ва таъмирлаш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлашишига йўл қўйилмайди.


27. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларга давлат солиқ хизмати органларининг ваколатли мутахассиси иштирокисиз ва тамғалашнинг ҳолатини текшириш далолатномаси тузмасдан назорат-касса машинаси тамғасини бузишга рухсат берилмайди.

Агар ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ далолатнома тузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари мутахассисининг иштирокисиз носоз назорат-касса машинасини таъмирлаш учун тамғани бузишга йўл қўйилади.


28. Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасини унга хизмат кўрсатиш учун биринчи марта қабул қилишда назорат-касса машинасининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиши, шу жумладан, завод тамғалари бутлигини ва унинг дастурий таъминланганлигини текшириши шарт.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинаси хизмат кўрсатиш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб назорат-касса машинасининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.


29. Хизмат кўрсатувчи ташкилот бир кун мобайнида давлат солиқ хизмати органларига тамға бузилганлиги ва назорат-касса машинасини дастурий таъминлаш версиялари ноқонуний ўзгартирилганлиги тўғрисида хабар бериши шарт.



VII. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

ҚЎЛЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Товарлар сотиладиган (ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган) жойларда аҳоли билан назорат-касса машинаси орқали ҳисоб-китобни амалга оширишда пул маблағларининг тўлиқ ҳисобга олинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Назорат тартибида харид қилиш, назорат-касса машинасининг олдин урилган чекларини фискал хотира кўрсаткичлари билан солиштириш, фискал хотира кўрсаткичларини касса дафтаридаги ёзувлар билан таққослаш, техник талабларга мувофиқлик юзасидан назорат-касса машинасининг ҳолатини экспертизадан ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


31. Қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган текширишлар даврида давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мутахассисларини назорат-касса машинаси бўйича техник экспертлар (маслаҳатчилар) сифатида жалб этиш ҳуқуқига эга.


32. Аниқланган қоидабузишлар белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади. Техник талабларга мувофиқ бўлмаган, шу жумладан, фискал хотирага хизмат кўрсатишнинг дастурий маҳсулоти (версияси) бузилган ҳолда назорат-касса машинасидан фойдаланилганлиги тўғрисида шубҳа/белги мавжуд бўлган тақдирда, далолатномага қўшимча равишда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича баённома тузилади, айни бир вақтнинг ўзида назорат-касса машинаси олиб қўйилади.


33. Назорат-касса машинаси олиб қўйилган хўжалик юритувчи субъектга давлат солиқ хизмати органлари томонидан эксперт хулосаси олингунгача ва масала мазмунан кўриб чиқилгунгача (хўжалик юритувчи субъектда бошқа рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси бўлмаганда) аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича квитанциялар дафтари берилади.


34. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган назорат-касса машинаси техник экспертизани амалга ошириш учун ушбу назорат-касса машинасини таъмирламайдиган ва унга техник хизмат кўрсатмайдиган мустақил ташкилотларга берилади. Ушбу ташкилотларнинг хизматлари ҳақи хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланади.


35. Техник экспертизани амалга оширувчи мустақил ташкилот экспертизани назорат-касса машинаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказиши шарт.

Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.


36. Техник экспертизани амалга оширувчи мустақил ташкилотнинг фискал хотирага хизмат кўрсатувчи дастур бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, назорат-касса машинаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади.



VIII. АҲОЛИ БИЛАН ПУЛЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ҲАМДА НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАСИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВА УНИ ТАЪМИРЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


37. Назорат-касса машинасини қўллаш мажбурий бўлганда уни қўлламасдан, шунингдек квитанция ёзиш, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлганда харидорга квитанция ёзмасдан, талонлар ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарлар сотилганда (ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда) айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


38. Сертификатга эга бўлмаган ва белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машинасидан фойдаланган ҳолда чек бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.


39. Назорат-касса машинасининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва улардан фойдаланувчилар фойдаланилаётган назорат-касса машиналарининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, машиналар фискал хотирасига хизмат кўрсатиш дастурининг даромад яширилишига олиб келадиган даражада ноқонуний ўзгартирилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


40. Хизмат кўрсатувчи ташкилот таъмирлаш ва тамғалаш бўйича талабларга қатъий риоя қилиниши юзасидан жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг

рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият

амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати

органларида рўйхатдан ўтказиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Тартибга 1-иловага мувофиқ схема бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фаолият амалга ошириладиган жой (кейинги ўринларда турғун шохобча ёки турғун савдо объектини жойлашган жой деб аталади) бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиботини белгилайди.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси:

турғун шохобча ёки турғун савдо объекти жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амал қилиш муддатисиз берилади;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлигидан ёки рўйхатдан ўтказишдан чиқарилганлигидан гувоҳлик беради;

аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжат ҳисобланади.


2. Ушбу Тартибнинг талаблари аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўлловчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб аталади) жорий этилади, ўз фаолиятининг ўзига хослиги туфайли аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.


3. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси хўжалик фаолиятида қўлланилгунга қадар хўжалик юритувчи субъектга фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси берилган ҳолда давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.



II. РУХСАТ БЕРУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


4. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишли бўлади:

ушбу Тартибнинг 5-бандида назарда тутилган ишончли маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг белгиланган ягона техник талабларга мувофиқлиги;

номидаги, жойлашган жойида (почта манзилида)ги, турғун шохобчанинг ёки турғун савдо объектининг жойлашишидаги ёхуд юридик шахснинг тугатилгани, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки турғун шохобча жойлашиши, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллашга қўйиладиган талабларга тегишли қонун ҳужжатлари нормаларига сўзсиз риоя қилиш.



III. ФИСКАЛ ХОТИРАГА ЭГА БЎЛГАН

НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИНГ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ КАРТОЧКАСИНИ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Хўжалик юритувчи субъект фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун турғун шохобча ёки кўчма савдо объекти жойлашган жой бўйича бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги ариза:

юридик шахслар учун - номи, жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, алоқа қилинадиган телефонлар, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда турғун шохобча ёки турғун савдонинг режалаштирилаётган жойи жойлашган жойнинг манзили, зарурат бўлганда электрон манзили;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, паспортидаги маълумотлар, почта манзили, турғун шохобча жойлашган жойнинг манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, алоқа қилинадиган телефонлар, зарурат бўлганда электрон манзил;

в) сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан берилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг мувофиқлик сертификати нусхаси;

г) турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бинонинг ижара шартномаси, ордер, далолатнома ва шу кабилар) ёки турғун савдонинг режалаштирилаётган жойи схемаси;

д) агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси ёхуд ҳисоб-китоб рақами мавжудлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартноманинг нусхаси;

е) фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга тузилган шартноманинг нусхаси;

ж) фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг хизмат кўрсатиш дастурлари ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси дастурлари ҳолати, шунингдек бегона техник ўзгаришлар йўқлиги (бирор-бир ташқи ўзгаришлар йўқлиги ва эталон версияларга мувофиқлик) юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хулосаси нусхаси;

з) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришда ариза берувчига қайтарилади); (ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

и) ҳисобдан чиқариш тўғрисида белги қўйилган ҳолда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг олдинги рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш карточкасини ҳисобдан чиқаришда - фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномасининг нусхаси (агар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдин рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказишдан чиқарилган бўлса).


5-1. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги аризада хўжалик юритувчи субъект электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

6. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигини текширгандан кейин фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотирасидан фойдаланишни кодлаштиради. Шундан кейин хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мутахассиси томонидан ишга тушириш - созлаш ишлари амалга оширилади, бу ҳақда назорат чеки илова қилинган ҳолда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 3 нусхада фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномасини тузиш тугаллангандан кейин давлат солиқ хизмати органлари тамға ўрнатади.


7. Хўжалик юритувчи субъектдан ушбу Тартибнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун ариза беришда ушбу Тартибнинг 5-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг икки нусхада рўйхати тузилади, бир нусхаси қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).



IV. ФИСКАЛ ХОТИРАГА ЭГА БЎЛГАН

НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИНГ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ КАРТОЧКАСИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, УНИ БЕРИШ ЁХУД

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш тўғрисида хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўриб чиқилганлиги ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


10. Давлат солиқ хизмати органлари ариза ва ушбу Тартибнинг 5-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда хўжалик юритувчи субъектнинг аризасини кўриб чиқади ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беради.


11. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектни рад этишнинг аниқ сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва хўжалик юритувчи субъект кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун ушбу Тартибнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда унга фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлигидан хабардор қилади.

Ахборот тизими орқали электрон шаклда берилган маълумотнома ёки билдиришнома қоғоздаги ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Хўжалик юритувчи субъект рад этишнинг сабабларини бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


12. Давлат солиқ хизмати органлари қуйидаги ҳолларда:

а) хўжалик юритувчи субъект томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган;

б) хўжалик юритувчи субъект рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаган;

в) хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўғри бўлмаган ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда ушбу Тартибнинг 11-банди биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда хўжалик юритувчи субъектга фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


13. Агар давлат солиқ хизмати органлари ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда хўжалик юритувчи субъектни назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлигидан хабардор қилмаган ёки назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бермаган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиб назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига юборилган ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришнома рухсат берувчи хусусиятга эга бўлган ҳужжатга тенглаштирилади ва назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун асос ҳисобланади.

Бунда давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришномаси олингандан кейин беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериши шарт.

14. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш такрорий ариза олинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Аризани такроран кўриб чиқишда олдин рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш муддати такрорий ариза берилган пайтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги керак.

Хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


15. Ушбу Тартибнинг 11-бандида кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин хўжалик юритувчи субъект томонидан берилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш тўғрисидаги такрорий ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва давлат солиқ хизмати органларида умумий асосларда кўриб чиқилади.


16. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларининг фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


17. Хўжалик юритувчи субъект ва берилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу Тартибга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича юритиладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.


18. Давлат солиқ хизмати органларида ҳар бир рўйхатдан ўтказилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга ушбу фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича материаллар тиркаб қўйилади.


19. Давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектга ушбу Тартибга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар бир рўйхатдан ўтказилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига алоҳида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беради ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини муҳр билан тасдиқлайди.



V. ФИСКАЛ ХОТИРАГА ЭГА БЎЛГАН

НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИНГ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ КАРТОЧКАСИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


20. Хўжалик юритувчи субъект қайта тузилган, унинг номи (якка тартибдаги тадбиркор учун - фамилияси, исми, отасининг исми) ва туман (шаҳар) доирасида турғун шохобча ёхуд турғун савдо объекти жойлашган жой ўзгарган тақдирда хўжалик юритувчи субъект ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига тегишли ўзгаришларни киритиш учун давлат солиқ хизмати органларига:

а) турғун шохобча ёки турғун савдо объектини жойлашган жойнинг олдинги ва янги манзили кўрсатилган аризани;

б) фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини;

в) янги манзил бўйича турғун шохобча ёки кўчма савдога рухсатноманинг нусхаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни;

г) турғун шохобча ёки турғун савдо объектининг янги манзили бўйича хизмат кўрсатувчи банк билан нақд пул тушуми инкассацияси тўғрисидаги шартноманинг нусхасини тақдим этиши керак.

20-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасига эга юридик шахслар - хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкасини ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Тартибнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

21. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш ва қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома берилган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади. Ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

22. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига ариза берган хўжалик юритувчи субъект ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўр) ўз фаолиятини ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза қабул қилинган сана тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг белгиси қўйилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида берилган ариза асосида амалга оширади.


23. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини текширгандан кейин ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда тегишли ўзгартиришларни киритади ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беради, хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар эса фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг ҳужжатлар йиғмажилдига тиркаб қўйилади.


24. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Бунда яроқсиз ҳолга келган тақдирда аризага фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси илова қилинади.

Давлат солиқ хизмати органлари фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси дубликатини ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда бериши шарт.


25. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси қайта расмийлаштирилганлиги ва дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



VI. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИ

РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


26. Хўжалик юритувчи субъект тугатилган (фаолияти тўхтатилган), фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси мазкур хўжалик юритувчи субъектда фойдаланишдан чиқарилган ҳолларда у рўйхатдан мажбурий чиқарилиши керак.

Хўжалик юритувчи субъектнинг турғун шохобчаси ёки кўчма савдо объекти жойлашган жой ўзгарган тақдирда, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказишдан чиқарилиши шарт, ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

27. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини рўйхатдан чиқариш учун (ушбу Тартибнинг 26-банди биринчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) давлат солиқ хизмати органи бошлиғи номига ариза тақдим этиш, унда хўжалик юритувчи субъектнинг реквизитларини (номи (Ф.И.О.), солиқ тўловчининг идентификация рақами, манзили), назорат-касса машинасининг моделини ва завод рақамини, рўйхатдан ўтказишдан чиқариш сабабларини кўрсатиш зарур.


28. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

б) ушбу турғун шохобча ёки кўчма савдо объектида бошқа фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда - инкассация хизматида тасдиқланган фаолиятнинг тугалланганлиги тўғрисидаги хат-билдиришноманинг нусхаси.

в) кассир-операциячининг назорат-касса дафтари.


29. Давлат солиқ хизмати органлари ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар олингандан кейин бошлиқнинг (ёки унинг ўринбосарининг) буйруғи асосида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини уч кун муддатда текширади, назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун жойнинг ўзида фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини чиқариб олади, бу ҳақда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади.


30. Давлат солиқ хизмати органларининг масъул мансабдор шахси фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувларни киритади.


31. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин кассир-операциячининг назорат-касса дафтари ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади.


32. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси йўқотилган ёхуд ўғирланган тақдирда ҳодиса юз берган пайтдан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларига бевосита, ушбу ариза олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома берилган ҳолда почта алоқаси воситалари ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда ариза беради.

Аризага фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси илова қилинади.


33. Хўжалик юритувчи субъект томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида ариза берилган тақдирда давлат солиқ хизмати органларининг масъул мансабдор шахси юқори ҳудудий бошқармани хабардор қилади.



VII. ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ФИСКАЛ

ХОТИРАГА ЭГА БЎЛГАН НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАСИНИНГ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

КАРТОЧКАЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


34. Давлат солиқ хизмати органлари фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкалари реестрини юритади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкалари реестрида хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

хўжалик юритувчи субъектлар - якка тартибдаги тадбиркорлар - жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортидаги маълумотлар, почта манзили, телефони;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси берилган сана ва унинг тартиб рақами;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини қайта расмийлаштиришнинг асоси ва сана;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини ҳисобдан чиқаришнинг асоси ва сана;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси дубликатининг беришнинг асоси ва сана.


35. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаларини ҳисобга олиш реестридаги маълумотлар хўжалик юритувчи субъектларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.






Тартибга

1-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг

рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият

амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати

органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар































I босқич

      

1. Тартибда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.

2. Давлат солиқ хизмати органларига ҳужжатларни бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

      


Нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб аҳолига товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишни мўлжаллаётган хўжалик юритувчи субъект


Хўжалик юритувчи субъектнинг хоҳишига кўра















































II босқич

     

Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

     


Давлат солиқ хизмати органлари


Ариза берилган кунда





































III босқич

     

1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш сабаб-ларини ёзма шаклда ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда кўрсатиб хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилади.

3. Рад этилган тақдирда камчиликларни бартараф этади ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этади.


Давлат солиқ хизмати органлари



Хўжалик юритувчи субъект


1) 5 иш куни  мобайнида;

2) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

     



























































IV босқич

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини хўжалик юритувчи субъектга бериш.


Давлат солиқ хизмати органлари


     

1) ариза берилган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ эмас;

2) агар ҳужжатлар такроран тақдим этилган бўлса, 3 иш кунидан ортиқ эмас

     











      





Тартибга

2-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси

ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20___ йил "__"______________                  №________

Давлат солиқ хизмати органи вакили


Хўжалик юритувчи субъект вакили


      

Техник хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили

     

    

     

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси унинг номига рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами

     

      

    

Рўйхатдан ўтказилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси жойлашган жой

      

      

    

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси модели ва завод рақами

     

      

       

Ишга тушириш-созлаш/рўйхатдан чиқариш пайтида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси фискал хотираси жамловчи ҳисоблагичининг кўрсаткичи ______________________________ (назорат чеки илова қилинади).

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотирасидан фойдаланиш

коди



(ҳисобдан чиқаришда кўрсатилади)

         

Далолатномани тузишда шикоятлар ва аризалар тушмади, бу ҳақда 3 нусхада ушбу далолатнома тузилди.

Давлат солиқ хизмати

органи вакили



Хўжалик юритувчи

субъект вакили



Хизмат кўрсатувчи

ташкилот вакили



         





Тартибга

3-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машиналарини рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ

Рўй-

хатдан

ўтказиш

рақами


Рўй-

хатдан

ўтказил-

ган сана


Хўжалик

юритувчи

субъект

номи


Рўйхатдан

ўтказиладиган

фискал хотирага

эга бўлган

назорат-касса

машинаси

объекти

жойлашган

жой


Рўйхатдан

ўтказилади-

ган фискал

хотирага

эга бўлган

назорат-касса

машинаси

модели


Фискал

хотирага

эга бўлган

назорат-

касса

машина-

сининг

Завод

рақами


Дастурий

версия

рақами


Фискал

хотирага

эга бўлган

назорат-касса

машинаси-

нинг фискал

хотирасидан

фойдаланиш

коди


фискал

хотирага

эга бўлган

назорат-

касса

машинасини

рўйхатдан

чиқариш

санаси


Изоҳ










































      





Тартибга

4-ИЛОВА



РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ КАРТОЧКАСИ

Ушбу рўйхатдан ўтказиш карточкаси


      


га

   

____________________________ моделдаги, завод рақами _______________, 201__ йил "___" ______________ даги реестр рақами ____________ бўлган назорат-касса машинаси ______________________ давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр

рақами


Фискал хотирага

эга бўлга

н назорат-касса

машинаси

модели


Завод

рақами


Дастурий

версия

рақами


Фискал

хотирага эга

бўлган назорат-

касса машинаси

жойлашган жой


Фискал хотирага эга

бўлган назорат-касса

машинаси рўйхатдан

ўтказилганлиги

ва рўйхатдан

чиқарилганлиги

тўғрисидаги белги










Давлат солиқ хизмати

органи раҳбари


Фискал хотирага эга бўлган

назорат-касса машинасини

рўйхатдан ўтказиш бўйича

давлат солиқ хизмати

органининг масъул ходими


   





Низомга

2-ИЛОВА




Келишилди





Шаҳар


(туман) давлат солиқ хизмати органи

             



             



           



             







лавозими


Ф.И.О.


имзо

Назорат касса машинасини турғун таъмирлаш

шохобчасига олиб бориш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА-КЎРСАТМА


N________________




____ йил "____" ___________

шаҳар, туман




Қуйидаги таркибдаги комиссия:

хизмат кўрсатувчи ташкилот мутахассиси


хўжалик юритувчи субъект -


вакили

             

          

Назорат-касса машинаси иши учун масъул ходим


______________________ маркали, завод рақами _________________, рўйхатдан ўтказиш рақами _______________________ бўлган назорат касса машинасини __________________ да жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг турғун лабораториясида турғун таъмирлаш зарурлигини аниқлади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот тамғаларининг ҳолати


Чеклар илова қилинган ҳолда фискал хотира жами кўрсаткичи


Назорат-касса машинаси уч кун муддатда таъмирлашга олиб борилиши керак.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили







лавозими


имзо


Ф.И.О.

Хўжалик юритувчи субъект вакили







лавозими


имзо


Ф.И.О.

Назорат-касса машинаси

иши учун масъул







лавозими


имзо


Ф.И.О.

М.Ў.




Низомга

3-ИЛОВА



Квитанциялар дафтарчасининг титул варағи












Тикиш

жойи

НАЗОРАТ КАССА МАШИНАСИ ТАЪМИРЛАШДА,

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШДА БЎЛГАН ВАҚТДА,

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЛМАГАНДА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ

УЧУН КВИТАНЦИЯЛАР ДАФТАРЧАСИ













СТИР ____________


Хўжалик субъектининг номи ва якка тадбиркорнинг Ф.И.О.























Квитанциялар: N ________________дан N _____________гача













20_йил "___ "________ да ____ рақам билан _____

давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказилган























Дафтарча ип ўтказиб тикилган, давлат солиқ хизмати органи муҳри билан тасдиқланган













Квитанциялар дафтарчасининг варақлари


Тикиш

жойи

СТИР


Хўжалик субъекти номи


қ

и

р

қ

и

ш

л

и

н

и

я

с

и


СТИР

Хўжалик субъекти номи


Квитан-

циялар

корешоги

N 00000


Сана


Квитан-

ция N

00000


Сана

Товар (ишлар

ва хизматлар)

номи


нархи


сони


суммаси


Товар (ишлар

ва хизматлар)

номи

нархи


сони


суммаси



















































Ҳаммаси




Ҳаммаси



Сотувчининг Ф.И.О.


Хўж. субъекти

М.Ў.


Сотувчининг Ф.И.О.


Хўж. субъекти

М.Ў.


Квитанциялар дафтарчаси тикиладиган жойида жойга тикилиши зарур, бунда титул варақ биринчи варақ бўлиши керак

     





Низомга

4-ИЛОВА



Назорат-касса машинасини таъмирлаш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


N________________




____йил "____" ___________

шаҳар, туман




            

(хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи)


маркали, завод рақами



нинг

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)


назорат-касса машинасини таъмирлаш учун қабул қилиб олди.


Носозликни бартараф этиш мақсадида ишларнинг қуйидаги турлари бажарилди:

              

              

          

           

           

          

         

          

           

таъмирлашга олиб келинган сана _________ йил "____"_______________


таъмирлаш тамом бўлган сана _________ йил "____"_______________


таъмирлашдан қайтарилган сана _________ йил "____"_______________



Назорат-касса машинасининг жамловчи назорат хотираси кўрсаткичи:


таъмирлашгача                                                           таъмирлашдан кейин

жами



жами



сўм



сўм

          



тамға матни


тамға матни

бажарувчи







лавозими


Ф.И.О.


имзо

хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбари







лавозими


Ф.И.О.


имзо

М.Ў.






Низомга

5-ИЛОВА



Назорат-касса машинасининг фискал

хотираси кўрсаткичларини қайд этиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


N________________




____йил "____" ___________

шаҳар, туман




Қуйидаги таркибдаги комиссия:

Давлат солиқ хизмати органи вакили





лавозими


Ф.И.О.

гувоҳнома N _____________ _____йил "____"_____________


техник хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ назорат-касса машинасига хизмат кўрсатиш

бўйича техник марказ вакили





лавозими


Ф.И.О.

хўжалик юритувчи субъект вакиллари:


раҳбар _____________________________


бош бухгалтер _____________________________


назорат-касса машинаси иши учун масъул шахс _______________________


_________________________ маркали, завод рақами ____________________________ рўйхатдан ўтказиш рақами ________________


___________________________________________ манзили бўйича ўрнатилган назорат-касса машинасининг фискал хотираси кўрсаткичларини


_______________________________________________________ асосида ёзиб олди.


__________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот тамғаларининг ҳолати


________________________назорат-касса машинаси фискал хотираси кўрсаткичи


__________________________________________сўм (назорат чеки илова қилинади).

Давлат солиқ хизмати органи вакили







лавозими


имзо


Ф.И.О.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили







лавозими


имзо


Ф.И.О.

Раҳбар





имзо


Ф.И.О.

Бош бухгалтер





имзо


Ф.И.О.

Назорат-касса машинаси

иши учун масъул





имзо


Ф.И.О.

М.Ў.




Низомга

6-ИЛОВА



Назорат-касса машиналарининг фискал

хотирасига киритилган суммаларни қайтариш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг фискал хотирасига киритилган тушум суммаларини қайтариш тартиб-қоидасини белгилайди.


2. Пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда сотувчи харидор томонидан тақдим этилган касса чеки ёхуд ушбу товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат асосида харидорга пул маблағларини қайтариб бериши шарт.


3. Харидордан қайтарилган товарни қабул қилиб олиш учун юкхат расмийлаштирилади. Юкхат икки нусхада тузилади, улардан бири товар ҳисоботига тиркаб қўйилади, иккинчи нусхаси харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади. Қайтарилган сумма учун пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома бир нусхада тузилади, масъул шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда бухгалтерияга топширилади.


4. Пул маблағларини қайтариш харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, унинг ёзма аризаси асосида бир банк кунидан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида ҳисоб-китоб рақамидан зарур пул маблағларини олиш йўли билан хўжалик юритувчи субъект кассасидан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъект кассасидан пулни қайтариш учун харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда харажат касса ордери тузилади.


5. Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, товарларни сотишдан олинган даромадга харидорларга қайтарилган пул суммасида тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.






Низомга

7-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машинасини олиб қўйиш

БАЁННОМАСИ

Биз, қуйида имзо чекувчилар



(текширувчиларнинг Ф.И.О., лавозими)


нинг 201_ йил "__"____________даги ____-сон

(назорат органининг номи)


буйруғига мувофиқ гувоҳлар ва



(хўжалик юритувчи субъект ёки якка тадбиркор мансабдор шахси Ф.И.О.)

иштирокида завод рақами_________, 200___ йил "___" _________ да _______________ рақам билан_______________ ДСИда рўйхатдан ўтказилган, ___________________ манзилида жойлашган, СТИР ________,


га тегишли бўлган

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи (Ф.И.О.)


_________________________________ маркали назорат-касса машинасини олиб қўйдик.


Олиб қўйиш вақтида қуйидагилар аниқланди:

Завод тамғасининг ҳолати:


Хизмат кўрсатувчи ташкилот тамғасининг ҳолати


Назорат-касса машинаси фискал хотирасининг умумий кўрсаткичи ("Z" ҳисобот)

            


Олиб қўйиш пайтида назорат-касса машинасининг ҳолати


         

(умумий ҳолати (иш ҳолати, ишламайдиган ҳолати), шунингдек алоҳида механик нуқсонлар кўрсатилади)

Ушбу баённома 3 нусхада тузилди.

1-нусхаси назорат-касса машинаси эгасида қолади;

2-нусхаси назорат-касса машинасини олиб қўйган органда сақланади;

3-нусхаси назорат-касса машинаси билан биргаликда экспертиза органига тақдим этилади.


Баённома 201_ йил "___"____________да

               



(назорат органи мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


(имзо)

           



            



Гувоҳлар иштирокида

       



(гувоҳнинг Ф.И.О.)


(имзо)

Хўжалик юритувчи субъект вакиллари иштирокида

         



(юридик шахс мансабдор шахси ёки якка тадбиркорнинг Ф.И.О.)


(имзо)

           

тузилди.

          

            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 488-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 89-модда