Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2011 й. 309-сон "Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2011 й.

N 309


ҲАР ЙИЛИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ОЙЛИГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги ойлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш даврида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш комиссияларининг тузилишини;

ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш тадбирлари ишлаб чиқилишини, уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга дахлдор бўлган барча тегишли идораларнинг вазифалари тақсимланишини;

жамоат транспортида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилаётгани ҳақида реклама ёзувларини, плакатлар жойлаштирилишини;

ҳар ўн кунда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши муҳокама қилинишини ва унда тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилишини ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жамоатчиликнинг кенг жалб этилишини таъминласинлар.


3. Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари:

ҳайъатлар, бошқарувлар, кенгашлар мажлисларида идоравий мансуб объектлар ва уй-жой фондининг техник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги масалаларини кўриб чиқсинлар;

газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

ташкилотларнинг объектлари ва уй-жой фондини ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш учун ажратилган маблағлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар;

ёнғин хавфсизлиги меъёрлари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича пухта текширувлар ўтказсинлар, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўрсинлар;

объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишларини кучайтирсинлар, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб этсинлар;

ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмракларини) соз ҳолатга келтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари:

ёнғин хавфсизлиги ойлигининг ўтказилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус мавзули видеороликлар тайёрласинлар, уларнинг тадбир давомида мунтазам равишда намойиш этиб борилишини таъминласинлар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ёнғин назорати органлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари узоқ вақтдан буён ҳал этилмай келинаётган объектлар ва аҳоли пунктлари бўйича рейдлар уюштирсинлар;

ҳомийларнинг маблағларини жалб этган ҳолда ёнғин хавфсизлиги ойлигининг мақсадлари, вазифалари ва ўтказилишини тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар ва кўргазмали тарғиботнинг бошқа турлари чоп этилишини ташкил қилсинлар.


5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳар йили ойлик тугагандан сўнг қилинган ишлар тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 490-модда




























Время: 0.1256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск