ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.11.2011 й. 2284-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 18.11.2011 й. 71-сонли буйруғи билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2011 йил 30 ноябрда 2284-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2011 йил 18 ноябрдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича
пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2011 йилнинг 1 декабридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
энг кам иш ҳақи - ойига 62 920 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 123 060 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 123 060 сўм;
пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 75 510 сўм.
2. 2011 йил 1 декабрдан кейин якка тартибдаги коэффициентлар (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2011 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (62 920 сўм х 8 = 503 360 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 503 360 сўм (62 920 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (62 920 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври |
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Сўмларда: |
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16200,00 |
Сўм-купонларда: |
|
01.12.1993 йилдан |
24300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): |
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62920,00 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 495-модда