Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши Қоидалари (ЎзР ВМ 30.11.2011 й. 314-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 ноябрдаги

314-сон қарорига

2-ИЛОВА



Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир

йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) шахсларнинг темир йўл вокзаллари (станциялари) ҳудудида бўлиши тартибини белгилайди.


2. Қоидалар темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида бўлган темир йўл транспорти ходимлари ва бошқа шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги терминлар ва тавсифлар фойдаланилади:


темир йўл вокзали - йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланган темир йўл станциясидаги бино ёки бинолар комплекси, иншоотлар ва қурилмалар;


йўловчилар платформаси (перрони) - станцияларда ёки тўхташ шохобчаларида йўловчиларнинг вагонларга қулай ва хавфсиз ўтиши, уларнинг вагонларга чиқиши ва тушиши учун қулайлаштирилган майдонча.



II. ЙЎЛОВЧИЛАР ВА БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ

ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛЛАРИДА (СТАНЦИЯЛАРИДА)

БЎЛИШИ ТАРТИБИ


4. Йўловчилар ташиш поездига йўл ҳужжатлари (чипталари)га эга бўлган, темир йўл вокзалига (станциясига) келган йўловчилар фақат белгиланган тартибда амалга оширилган кўздан кечиришдан ўтганларидан кейин темир йўл вокзали (станцияси)нинг назорат қилинадиган зонаси ҳудудига ўтадилар.

VIP тоифали вагонларга йўл ҳужжатлари (чипталари)га эга бўлган йўловчилар ҳам белгиланган тартибда кўздан кечириладилар.


5. Кўздан кечириш тартиботларидан ўтгандан кейин йўловчилар темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида кўрсатиладиган барча хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Назорат қилинадиган зонадаги кириш жойида ва ҳар бир қабул қилиш-жўнатиш йўллари платформаларида йўловчиларга қулай бўлиши учун темир йўл вокзали (станцияси) томонидан бепул асосда қўл юки ва багажни ташиш учун фойдаланишга аравачалар берилади.


6. Темир йўл вокзаллари (станциялари)да маҳаллий, давлатлараро ва шаҳарлараро йўналишлар поездига чиқадиган йўловчилар поездга чиқиш учун ҳар бир темир йўл вокзали (станцияси) учун алоҳида ишлаб чиқилган келувчи ва кетувчи йўловчиларнинг поездларга чиқиш схемаларига мувофиқ қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг йўловчилар платформаларидан бирига назарда тутилган пиёдалар ўтиш йўллари, пиёдалар кўприги ёки ер ости йўллари орқали ўтилади.


7. Келган йўловчиларнинг темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидан шаҳарга чиқиши пиёдалар ўтиш йўллари орқали темир йўл вокзали (станцияси) биносини четлаб ўтган ҳолда амалга оширилади.


8. Темир йўл вокзали (станцияси)га келган бошқа шахслар назорат қилинадиган зонадаги кириш жойида жойлашган бевосита назорат-ўтиш шохобчаси яқинида жойлашадиган темир йўл вокзали (станцияси) рухсатномалар бюросида рухсатнома олгандан кейин кўздан кечиришга йўл қўйилади.


9. Назорат қилинадиган зонада бўлиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи бўлмаган бошқа шахслар ҳам олинган рухсатномага мувофиқ кўздан кечиришдан ўтгандан кейин темир йўл вокзали (станцияси)нинг назорат қилинадиган зонаси ҳудудига ўтадилар.


10. Хизмат зарурати бўйича келган мансабдор шахслар кўздан кечиришдан ўтгандан кейин назорат қилинадиган зона ҳудудига ўтиш ҳуқуқига эга.



III. ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ ТЕМИР ЙЎЛДАН ЎТИШДА,

ВАГОНГА ЧИҚИШ ВА УНДАН ТУШИШДАГИ

ҲАРАКАТИ ТАРТИБИ


11. Темир йўл вокзали (станцияси)да бўлган шахсларнинг темир йўлдан ўтиши фақат бунинг учун белгиланган ва жиҳозланган жойларда амалга оширилади.


12. Ногиронлик аравачасидаги шахсларнинг темир йўлдан ўтишига фақат пиёдалар ўтиш йўллари орқали ва албатта кузатувчи билан йўл қўйилади.


13. Темир йўлда ва йўловчилар платформаларида бўлиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш ва саломатликни сақлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

а) йўловчилар платформаси ва темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби тагига кириш, вагонлар ўртасидаги автоматик улагичлардан ошиб ўтиш;

б) темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан ўтиш, поездлар ҳаракатини бузишга олиб келиши мумкин бўлган буюмларни темир йўлга қўйиш;

в) йўловчилар платформаси четидаги чегараловчи линияларга ўтиш, келаётган ёки жўнаётган поездларнинг ёнида йўловчилар платформасида югуриш;

г) турли ҳаракатли ўйинлар ўйнаш, болаларни қаровсиз қолдириш (болали шахслар учун);

д) темир йўл транспорти тўлиқ тўхтагунга қадар вагонларга яқинлашиш, поезд юриб бораётганда вагонга чиқиш ва (ёки) тушиш, вагонлар деразалари ва тамбурлар эшикларидан бош чиқариш, йўловчилар платформасидан темир йўлга сакраш;

е) белгилар, кўрсаткичлар ёки бошқа ахборот манбалари бор бўлган жисмларга шикаст етказиш, ифлос қилиш, тўсиб қўйиш, уларни олиб ташлаш, мустақил равишда ўрнатиш, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига, шу жумладан, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркибига зиён етказиш;

ж) турган вагонга суяниш, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби томига чиқиш, вагонлар эшикларининг автоматик очилиши ва ёпилишини тўхтатиб туриш, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби ҳаракатига ҳалақит бериш;

з) зинапояларда ва ўтиш майдончаларида туриш, тиргакларга ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларига ва ҳаво линияларига ва сунъий қурилмаларга чиқиш, тиргаклардан ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларидан ва электр узатиш ҳаво линияларидан ўтадиган симларга қўл тегизиш;

и) чекиш учун мўлжалланмаган жойларда чекиш, темир йўл йўловчилар ташиш транспортида алкоголли ичимликлар, токсик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлиш;

к) экилган ҳимоя дарахтларига, қордан ҳимоя қилувчи тўсиқларга ва бошқа йўл объектларига, сигнал берувчи қурилмалар ва алоқа иншоотларига шикаст етказиш;

л) санитария қонунчилигини, санитария нормалари, гигиена қоидалари ва нормативларини бузиш, поездлар вагонларидан ахлатлар ва бошқа буюмларни ташқарига ташлаш;

м) назорат қилинадиган зона ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, жамоат тартиби қоидалари ва нормаларини бузиш;

н) тегишли ўрамаларсиз ёки ғилофларсиз фуқароларни майиб қилиши мумкин бўлган моддалар ва буюмларни ўзи билан олиб юриш.


14. Йўловчилар ва бошқа шахслар темир йўлда ва йўловчилар платформаларида бўлганда:

а) темир йўл вокзали (станцияси), "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимларига ҳамда ички ишлар ходимларига темир йўлдаги мавжуд халақит берувчи тўсиқлар ва бошқа шубҳали буюмлар, шунингдек темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги бегона ва (ёки) унутиб қолдирилган буюмлар тўғрисида хабар беришлари;

б) темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби яқинлашаётганда вужудга келадиган ҳаво оқимининг таъсири бўлмайдиган масофага бориб туришлари;

в) темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркибини шошилинч тўхтатиш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда, мумкин бўлган усул билан сигнал беришлари;

г) перронга чиқишда, вагонга кириш ва вагондан тушишда (болали шахслар учун) болаларнинг қўлидан ушлаш ёки қўлда кўтариб олишлари;

д) вагонларга фақат поезд тўлиқ тўхтаганда, бошқа фуқароларга ҳалақит бермасдан, фақат йўловчилар платформаси томонидан (темир йўл станцияларида махсус ажратилган ва мослаштирилган жойларда) киришлари ва (ёки) тушишлари керак.



IV. ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛЛАРИ (СТАНЦИЯЛАРИ)НИНГ

ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛИ (СТАНЦИЯСИ) ҲУДУДИДАГИ

ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШГА ДОИР

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


15. Қуйидагилар темир йўл вокзаллари (станциялари)нинг темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги шахсларга хизмат кўрсатишга доир асосий вазифалари ҳисобланади:

а) хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

б) хизмат кўрсатиш маданияти даражаси ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;

в) кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш.


16. Темир йўл вокзали (станцияси) темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги шахсларга хизмат кўрсатишга доир унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) маълумот-ахборот хизматлари кўрсатиш;

б) йўловчилар ва расмий делегациялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

в) узоқ муддат дам олиш хоналарига ҳамда оналар ва болалар хоналарига жойлаштиришни ташкил этиш, шу жумладан, темир йўлнинг айби билан ва бошқа фавқулодда ҳолатларда темир йўл йўловчилар ташиш транспорти ҳаракатида узилишлар юз берган ҳолларда, йўловчиларни кутиш залларига жойлаштириш, овқатланишини ва уларга ахборот берилишини ташкил этиш;

г) юк ташувчилар томонидан хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

д) юк сақлаш хоналари хизматлари кўрсатиш;

е) багаж ва қўл юкини ташишнинг белгиланган нормаларига риоя қилиш устидан назорат қилиш;

ж) йўловчилар поездларга ўтишининг хавфсиз йўналишларини таъминлаш;

з) йўловчиларнинг узоқ манзилга ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездга чиқишини (ундан тушишини) таъминлаш;

и) темир йўл вокзали (станцияси)да сервис марказларини ташкил этиш;

к) имконияти чекланган йўловчилар, уюшган гуруҳлар, шу жумладан, болалар гуруҳлари, ҳарбий командаларнинг вагонларга чиқиши-тушиши ва темир йўл вокзалида бўлиши учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш;

л) транспорт ҳодисалари, ёнғинлар ва ҳалокатлар, атроф-муҳитга зарарли биологик таъсирнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида бўлиш даврида экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш ишларини ташкил этиш;

м) вокзал мажмуи объектларини, темир йўл вокзали (станцияси) ходимларини, йўловчиларни ва бошқа шахсларни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни таъминлаш.

Темир йўл вокзаллари (станциялари), шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 493-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 91-модда






































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск