ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ ДЕКАБРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-декабрь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 639 865 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 62 920) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 х 639 865 = 3199 325 сўмгача |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
3199 326 сўмдан (10 х 639 865) = 6 398 650 сўмгача |
319 932,5 сўм + 3199 325 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
6398 651 сўм ва ундан юқори |
831 824,5 сўм + 6398 650 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни, август-ноябрь ойларида - 230 000 сўмни, декабрь ойида - 260 000 сўмни ташкил қилди. Унинг январь-декабрь ойларидаги 2 580 000 сўмлик (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 230 000 + 230 000 + 230 000 + 230 000 + 260 000) даромади 3 199 325 сўмдан ошмайди ва унга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади.
Бир йил учун солиқ суммаси:
2 580 000 х 10% = 258 000 сўмга тенг.
Январь-ноябрь ойларида 232 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, декабрь ойида унинг суммаси 26 000 сўмни (258 000 - 232 000) ташкил этади.
Бир йил учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
2 580 000 х 1% = 25 800 сўмга тенг.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 23 200 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, декабрь ойи учун бадаллар 2 600 сўмга (25 800 - 23 200) тенг.
Декабрь ойи учун бюджетга:
26 000 - 2 600 = 23 400 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг декабрь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 260 000 сўмдан ундирилади:
260 000 х 4,5% = 11 700 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
260 000 - 26 000 - 11 700 = 222 300 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни, август-ноябрь ойларида - 345 000 сўмни, декабрь ойида - 380 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан жами даромад 3 860 000 сўмга (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 345 000 + 345 000 + 345 000 + 345 000 + 380 000) тенг.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳ
...