язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 24.11.2011 й. 74-Б-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.12.2011 й. 1848-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.12.2011 й.

N 1848-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

24.11.2011 й.

N 74-Б


БУЙРУҒИ



"Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш

ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват"

уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ ва унга киритилган

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида


(2011 йил 25 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 30 июлдаги 27-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1848, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 353-модда);

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 апрелдаги 22-Б-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1848-1, 2011 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 186-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                               А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 538-модда