ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Валюта операциялари (битимлар). Хорижий валютада тўловлар /

Адлия вазирининг 12.12.2011 й. 266-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2011 й. 2292-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2011 й.

N 2292




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.12.2011 й.

N 266-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида


(2011 йил 22 декабрдан кучга киради)



Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўйича 2011 йил 6 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг 2011 йил 23 ноябрдаги 01-39/10-1339-сон қўшма хатини инобатга олган ҳолда БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан тасдиқланган "МДҲ мамлакатларининг авиакомпаниялари томонидан авиация хизматлари учун ҳисоб-китобларни ва Ўзбекистон Республикасида олинган тушумнинг харажатлардан ортиқча суммасини чет элга ўтказишларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома" (рўйхат рақами 723, 1999 йил 12 май) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                                  Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 522-модда






















Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск