Экспортно-Импортные Операции

Бланки статистической отчетности - 2012 г. / Форма 2-TS (квартальная). Отчет об экспорте-импорте услуг /

Разъяснения по заполнению формы

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар

               

Хизматлар экспорти - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хорижий ҳамкорларига (норезидентларига) муайян ҳақ тўлаш ҳисобига тақдим этилган ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга хос хизматлар.

Хизматлар импорти - Ўзбекистон Республикаси резидентлари хорижий ҳамкорларидан (норезидентлардан) муайян ҳақ тўлаш ҳисобига олган ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга хос хизматлар

Шу билан бирга ташқи иқтисодий фаолиятда хизматларни амалга ошириш резидент ва норезидентлар ўртасидаги муомала бўлиб, уларни амалга ошириш жойига боғлиқ бўлмайди.

Ҳисобот Тўлов баланси бўйича қўлланма (ХВФ, 1993й.) ва Халқаро хизматлар статистикаси қўлланмаси (БМТ, 2004й.) асосида тўлдирилади.

Ҳорижий сайёҳлар (норезидентлар), Бутун дунё сайёҳлик ташкилотлари қоидаларига мувофиқ, чет элдан бирор мамлакатга дам олиш, иш юзасидан ва бошқа мақсадларда жамоа ёки якка ҳолда бир кеча кундуздан кам бўлмаган муддатга ташриф буюрган сайёҳлар тушунилади.

Туризм экспорти қуйидагиларни ўз ичига олади: турларга тўловлардан,  мамлакатда бўлган ҳорижий сайёҳга (норезидентга) пуллик хизмат кўрсатишдан, меҳмонхона номери (хоналар) ва бошқа жойлашиш воситаларини тақдим қилишдан; сайёҳлик меҳмонхоналари мажмуаси, сайёҳлик марказлари, меҳмонхоналар, турбазалар, дам олиш оромгоҳлари, кемпингларда овқатланишдан; эсдалик буюмларидан, халқаро ташишлардан  ва бошқа хизматлардан тушган тушум; корхона хизматлари, сайёҳлик фаолиятини юритишга рухсатномаси бўлган (кейинги ўринларда - сайёҳлик фирмалари) - сайёҳлик сафарларида турагент хизматлари, сайёҳлик операторлари, шу корхона ва у билан болиқ бўлган хизматлар; саёҳат, маслаҳат ва саёҳатни ташкиллаштириш учун маълумотларни тақдим қилиш хизмати; турларни ташкиллаштириш, сайёҳларни олиб бориш ва уларнинг юкларини жойлаштириш  хизмати; чипталарни расмийлаштириш хизмати. Бу қўшимча хизматлар келишилган асосда юритилади. Норезидентларга тур фирмаларнинг гидлари ва мустақил гидлар томонидан қўрсатиладиган хизматлар; норезидентларга турар-жой ва аралаш хизматлар, одатий меҳмонхона хизматлари. Меҳмонхона томонидан транспорт тўхташ жойи, овқатланиш, ичимликлар, ўйин-кулгу, чўмилиш ховузлари (бассейн), зиёфатлар, учрашув ва конференцияларни ўтказиш учун жой  ва шу каби қўшимча хизматлар кўрсатилади.

Таътил вақтида норезидентларга сайёҳлик оромгоҳларида турар-жой ва бошқа хизматлар кўрсатиш. Шунга ўхшаш оромгоҳ

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск