ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2011 й. /

2012 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон қарорига 33-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 30 декабрдаги

ПҚ-1675-сон қарорига

33-ИЛОВА



2012 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси

Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 2-бандига:


қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва муттасил янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёнини назорат қилиш;

кичик бизнес субъектлари кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиботларини такомиллаштириш ва қўллашни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш";


олтинчи - саккизинчи хатбоши тегишли равишда саккизинчи - ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"Ғазначилик давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткаси тегишли разрядининг тариф коэффициентини энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига кўпайтириш билан белгиланади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "2012 йил 1 январигача" сўзлари "2014 йил 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарори 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Давлат дастури доирасида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган мусиқа асбоблари ва махсус ускуналар 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно)".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "2012 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари "2014 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорида:


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Тайёр тикилган буюмлар, тайёр кийим (тикилган, трикотаж ва чарм буюмлар)".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори ўзбек тилидаги матнининг 3-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2014 йилнинг 1 январигача".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон қарори 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"2010 йилда Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ҳисобига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 170,0 млрд. сўм миқдоридаги мақсадли кредит линиясининг асосий қарз, фоизлар ва бошқа тўловлар суммаси республика бюджети даромадига ўтказилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улгуржи савдо корхоналари учун (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) - ўтказилган операциялардан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловлари тўлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги X бўлим қўшилсин:


"X. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги бўйича

Хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари аккредитация қилинганлиги учун тўлов


1200 АҚШ доллари

";

б) "Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш" жадвалига қуйидаги мазмундаги 16-банд қўшилсин:

16.

Хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари аккредитация қилинганлиги учун тўлов


50%

50%

Хорижий тижорат ташкилотлари


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 3 ноябрдаги 534-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги "Республика валюта жамғармаси" сўзлари "республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2000 йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисида" 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, 2012 йил 1 январдан бошлаб пахтачилик элита-уруғчилик лабораториялари ва хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш уруғлик чигит навлари учун устамалар суммасидан ажратиладиган маблағлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар ҳисобига молиялаштирилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда):


а) 2.2.6-бандга "маҳаллий тармоқлар" сўзларидан кейин "абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов" сўзлари қўшилсин;


б) 2.3-бўлимга:

қуйидаги мазмундаги 2.3.25-банд қўшилсин:

"2.3.25. Фойдаланишдаги тўлиқ эскирган ускуна учун тўлов";


2.3.25-банд 2.3.26-банд деб ҳисоблансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди "Йиғимлар ставкалари" устунидаги "Божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам эмас" сўзлари "Божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 10 фоизи".


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда):


7-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-иловада 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


а) 1-иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси


55 450

51 895

48 364

44 956

41 683

қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

5-1. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери


48 364

44 956

41683

38 543

35 590

6-банддан "концертмейстер" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:

1.3-кичик банддан "мусиқа мактаби, санъат мактаби" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 1.8-кичик банд қўшилсин:

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори


55 450

51 895

x

x

2.4-кичик банддан “мусиқа мактаби, санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича” сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 2.8-кичик банд қўшилсин:

2.8. Болалар ва мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


51 895

48 364

x

x

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий санкциялардан ажратмалар миқдорларидаги 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

24.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги)


Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи


50

Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари


45

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов


10

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 561-модда




































Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск