язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Фуқаролик ҳолати далолатномалари/ Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2011 й. 346-сон қарорига 1-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 декабрдаги

346-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органлари ходимларининг сонини

белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) ходимлари сонини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. ФҲДЁ органлари қуйидагилар ҳисобланади:

туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг никоҳ уйлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ архивлари деб аталади).

3. Қуйидагиларда:

а) ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида:

мудир;

1 ва 2-тоифали инспектор;

иш юритувчи (техник ходимлар);

б) ФҲДЁ архивларида:

мудир;

архивариус ФҲДЁ органлари ходимлари ҳисобланади.


4. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади, ФҲДЁ архивлари ходимлари сони эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

ФҲДЁ органлари ходимлари сони кўпи билан бир йилда бир марта белгиланади.

Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш учун ФҲДЁ органлари харажатлари, шу жумладан, ягона ижтимоий тўлов (мартаба даражаси ва белгиланган хизмат муддати учун устамалар тўлови бундан мустасно) давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.



II. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

СОНИНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Ҳар бир ФҲДЁ органида:

а) ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида - мудир ва 1-тоифали инспектор;

б) ФҲДЁ архивларида - мудир ва 2 нафар архивариус лавозимлари жорий этилади.


6. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари инспекторларининг иккинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ҳамда уларга киритилган тузатишларнинг ўртача ойлик сони (туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳни бекор қилиш). Бунда бир ходимга (иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар сони ойига камида 200 - 250 та бўлиши керак;

б) хизмат кўрсатиладиган туман ва шаҳар ҳудуди аҳолиси сони. Бунда, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сони 50 минг кишидан 100 минг кишигача бўлганда - 1 нафар инспектор, 100 минг кишидан 150 минг кишигача бўлганда - 2 нафар инспектор, 150 минг кишидан 200 минг кишигача бўлганда - 3 нафар инспектор ва 200 минг ва ундан ортиқ киши бўлганда - 4 нафар инспектор лавозими жорий этилади.


7. ФҲДЁ бўлимида ёки никоҳ уйида инспекторларнинг 4 ва ундан ортиқ лавозимлари мавжуд бўлганда 1-тоифали инспекторлар улар умумий сонининг ярмидан ортиғини ташкил этмаслиги керак.


8. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйидаги инспекторлар лавозимлари сонини белгилашда, аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан узоқлиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт ҳаракати ҳам ҳисобга олиниши мумкин.


9. ФҲДЁ архивлари архивариусларининг учинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

архив фондидаги мавжуд ҳужжатлар йиғмажилди сони. Бунда, архивариуслар сони бир ходимга ҳар бирида бир йилда 250 тадан варақ бўлган 4000 та ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобидан белгиланади;

ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларидан тушган хабарномалар бўйича фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони. Бунда, архивариуслар сони бир ойда бир ходимга 450 - 500 та киритилган қайдлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади;

берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони. Бунда, архивариуслар сони бир ойда бир ходимга 250 - 300 та берилган ҳужжатлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.


10. ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда, иш юритувчи лавозими жорий этилади.



III. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ СОНИ

ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


11. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқиш учун киритилади.

ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан Агентликка киритилади.

12. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларга туман ва шаҳар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:

охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар сони;

аҳоли сони;

ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


13. ФҲДЁ архивлари архивариуслари сони тўғрисидаги таклифларга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

охирги уч йилда архив фондидаги мавжуд ишлар сони;

охирги уч йилда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони;

охирги уч йилда берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони;

ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


14. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик томонидан умумлаштирилади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилади.

15. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентлик мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 563-модда