язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 271-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 01/09-1462-сон, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 01/2445-сон "Нефть ва газ конларининг қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 02.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 06.01.2012 й. 1285-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.01.2012 й.

N 1285-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР    ҚАЪРИНИ    ГЕОЛОГИК    ЎРГАНИШ,

САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-

МАИШИЙ         СЕКТОРДА         ИШЛАРНИНГ

БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

02.12.2011 й.

N 271


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

02.12.2011 й.

N 01/09-1462

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

02.12.2011 й.

N 01/2445

ҚАРОРИ



Нефть ва газ конларининг қидирув ишлари, қудуқларни

бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик

жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 16 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2003 йил 15 октябрдаги 01-637, 01/07-899, 01-1137-сон қарори (рўйхат рақами 1285, 2003 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) билан тасдиқланган Нефть ва газ конларини қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ бошлиғи

Б. Гулямов

Ўздавнефтгазинспекция бошлиғи

Ш. Махмудов

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси раиси в.б.

И. Турамуратов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 1-сон, 12-модда