язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар/ Давлат солиқ қўмитасининг 2011-38-сон, Молия вазирлигининг 77-сон "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 07.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 12.01.2012 й. 2200-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2012 й.

N 2200-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.12.2011 й.

N 2011-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.12.2011 й.

N 77


ҚАРОРИ



"Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги

низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 22 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1449-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 52-сон, 513-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сонли қарори билан тасдиқланган "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 7-8-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

              





Қарорга

ИЛОВА



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

чакана савдо ташкилотлари - ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;

умумий овқатланиш ташкилотлари - ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган юридик шахслар;

қурилиш ташкилотлари - ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (фундамент қуриш, шу жумладан, қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахта супаларни, шу жумладан, ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш;

ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно;

тўловларнинг умумий ставкаси - ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка".


2. ва 4-иловалар ушбу ўзгартишлар ва қўшимчага тегишинча 1 ва 2-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. 1б-иловадаги эслатма қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эслатма:

1. Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, "020" сатри кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, "020" сатрида 15 (6*10/4) кўрсатилади.

2. 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиладиган столи бўлган банкет залларига эга ресторан ва кафелар 50 та хизмат кўрсатиладиган столни кўрсатадилар".


4. 2-илованинг жадвалида:

0101 ва 0102-сатрлар "/ ёқилғи тарқатиш колонкалари сони, дона" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

080-сатр формуласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(060-сатр - 070-сатр)".


5. 3-илова жадвалидаги 080-сатр формуласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(060-сатр - 070-сатр)".






Ўзгартишлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрлари жорий этилишини

ҳисобга олган ҳолда солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА

Ҳужжат тури


/












Ҳужжат тури: 1 - ахборот, 2 - аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)



___________ йил учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос

бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги

АХБОРОТ

(чакана савдо ташкилотлари учун)


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи


2. Манзил


3. СТИР















4. Телефон: код






рақам









Тақдим этилган аниқлаштиришлар











санадан қўлланилади.

Кўрсаткич номи


Сатр


Кўрсаткич қиймати


1-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, кв.м / ёқилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сони, дона


010


Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда)


020


2-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, кв.м / ёқилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сони, дона


030


Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда)


040




Изоҳ: йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари савдо зали майдонини 200 квадрат метр деб кўрсатадилар.

Мазкур ахборотда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

   

Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў. "






Ўзгартишлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрлари жорий этилишини

ҳисобга олган ҳолда солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



________ чорак учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

(асосий фаолият тури - қурилиш)


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи


2. Манзил


3. СТИР















4. Телефон: код






рақам









Кўрсаткич номи


Сатр


Кўрсаткич


1-ой


2-ой


3-ой


чорак


Асосий ходимлар (қурувчи-ишчилар) сонининг энг кам меъёри


010




х

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами


020




х

Корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)


030





Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишчиларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти


040




х

Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти


050




х

Тармоқ коэффициенти


060




х

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм


070




х

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм

(030-сатр х 050-сатр х 060-сатр х 070-сатр)


080





Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм


090

х

х

х


Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм

(080-сатр - 090-сатр)


100

х

х

х


Тўловларнинг умумий ставкаси, %


110

х

х

х


Тўланиши лозим, сўм

(100-сатр х 110-сатр / 100)


120

х

х

х


*) Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетганда "100" сатрда "0" қиймати кўрсатилади.

Мазкур ахборотда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

      

Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў. "

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 24-модда