ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 27.01.2012 й. 24-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.01.2012 й. 2319-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2012 й.

N 2319




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.01.2012 й.

N 24-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



(2012 йил 6 февралдан кучга киради)



Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 2012 йил 26 январдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 18 январдаги 3, 2012-2-сон "Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарорни инобатга олган ҳолда БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 30, 2009-7-сон "Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1939, 2009 йил 14 апрель) ва 2010 йил 24 декабрдаги 110, 2010-55-сон "Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1939-1, 2010 йил 28 декабрь) қарорлари давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин:


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                          Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 40-модда






































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск